Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилдаги 7 май “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3698-сонли қарорига асосан СамДУ ректорининг 2018 йил 9 июлдаги 460-ij-сонли буйруғига асосан университетда “Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими” ташкил этилди. Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими Низоми Самарқанд Давлат университети Илмий кенгашининг 2018 йил 6 июлдаги 13 - сон мажлиси қарори билан тасдиқланган.
Бўлимга ажратилган штатлар сони 6 та (директор, кичик илмий ходим ва бош ҳисобчи ўринбосари) бўлиб, асосий молиялаштириш манбаи “Инновацион жамғарма” маблағлари ва соҳалар бўйича тузиладиган пуллик хўжалик шартномалари ҳисобидан.
Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими университет ҳуқуқига тегишли бўлган илмий-инновацион ишланмаларни ҳамда илмий-тадқиқот фаолият натижаларини тижоратлаштиришни таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими бошлиғи физика-математика фанлари номзоди, доцент
Хайдаров Хайрилло Сафарович
Тел.: +998(99) 596-26-75, E-mail: patent@samdu.uz
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими кичик илмий ходими Умаров Зафар Худойназарович
Тел.: +998(99) 576-78-29, E-mail: patent@samdu.uz
Тижоратлаштириш бўлими фаолиятининг мақсади ва асосий йўналишлари
Тижоратлаштириш бўлими университет ҳуқуқига тегишли бўлган илмий-инновацион ишланмаларни ҳамда илмий-тадқиқот фаолият натижаларини тижоратлаштиришни таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
Асосий йўналишлари:
Бозорни тизимли таҳлил қилиш ва инновацион маҳсулотга бўлган эҳтиёжни ўрганиш, инновацион маҳсулотларни тижоратлаштириш билан боғлиқ бўлган рентабелликни баҳолаш;
тижоратлаштиришга ва амалиётга тадбиқ этишга тайёр лойиҳаларни саралаш;
инновацион лойиҳаларни амалга оширишга инвесторлар, ҳамкорлар ва бошқа манфаатдор шахсларни жалб этиш;
янги технологияларни жорий этиш ва инновацион маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида саноат корхоналари билан ҳамкорлик қилиш.
Тижоратлаштириш бўлими функциялари
Ўрнатилган тартибда бюджет ва бюджетдан ташқари манбалардан молиялаштирилувчи университет илмий-тадқиқот ишларига профессор-ўкитувчи, ёрдамчи ва ишлаб чиқариш ходимларини, докторантларни, талабаларни, ҳамда четдаги ташкилотлар мутахассисларини жалб этиш ва буюртмачиларга олий таълим муассасаси тақдим этадиган хизматларни;
университет интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича ишларни бажаради, жумладан, патентлаштириш учун талабларни тайёрлаш, расмийлаштириш ва тақдим этиш ҳамда интеллектуал мулк объектларини Ўзбекистон Республикасида ва хорижда қайд этади;
қонуниятчиликда назарда тутилган интеллектуал мулк объектлари муаллифлари билан шартномалар тузишни тайёрлайди ва таъминлайди ҳамда уларни бажарилишини назорат қилади;
бошқа бўлинмалар билан биргаликда университет интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқни узатишни расмийлаштирилиш бўйича ишларни амалга оширади;
университет олимлари томонидан яратилган ишланмалар ва ИТФ натижалари тўғрисида маълумотларни йиғиш, сақлаш ва маълумотлар базасини шакллантириш, интеллектуал фаолият натижаларидан самарали фойдаланиш бўйича ишларни амалга оширади;
ИТФ ва инновацион лойиҳалар натижаларини илмий-техник, илмий-услубий ва инновацион потенциалларни экспертизасини, таҳлилини ва баҳолашни ташкил этади, энг муҳим ва рақобатдош ишланмаларни аниқлайди;
инновацион циклнинг барча босқичларида ИТФ натижаларига ҳуқуқни узатиш ва тақсимотини қамраб олган ҳолда интеллектуал мулкни бошқариш бўйича тавсиялар ишлаб чиқаришни амалга оширади;
технологияларни трансфер этиш соҳасида, инновацион лойиҳаларни бизнес режаларни тайёрлашда, ИТФ натижаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда, потенциал инвесторларни излашда консультатив хизматлар кўрсатади;
университет интеллектуал мулк объектларидан ноқонуний фойдаланиш фактларни аниқлайди ва кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни бартараф этишга ва келтирилган зарарни қоплашга йўналтирилган таклифларни маъмуриятга чора кўриш учун киритади;
университетнинг интеллектуал мулк объектларига мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, ҳамда муаллифларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда кўмаклашади;
университет ходимлари учун интеллектуал мулк соҳасида семинар-тренинглар ташкил этади;
университет бюджет лойиҳасига кашфиёт ва патент-лицензион фаолият бўйича, инновацион тадбиркорлик ва технологиялар трансфери бўйича таклифлар тайёрлайди ва киритади;
интеллектуал мулк объектлардан фойдаланиш, уларни яратиш, ҳимоя қилиш билан боғлиқ масалаларни тўғрисида ҳужжатларни ишлаб чиқади.
Тижоратлаштириш бўлими фаолиятнини таъминлаш
Тижоратлаштириш бўлими ходимларининг лавозим ойлик маоши университетда қабул қилинган ойлик иш ҳақи тизими ва шаклларига мувофиқ белгиланади. Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими ходимларининг ойлик маоши устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни ўз ичига қўшиши мумкин ва университет ойлик иш ҳаққи ҳамда университетнинг моддий рағбатлантириш тўғрисидаги Низоми ва Инновацион жамғармаси Низомига мувофиқ белгиланади.
Тижоратлаштириш бўлимини олий маълумотга эга бўлган шахс бошқаради, у илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор тавсиясига кўра университет ректори буйруғи билан тайинланади ва бўшатилади.
Тижоратлаштириш бўлими ходимлари танлов асосида ишга қабул қилинади.
Ходимлар лавозимлари инновацион фаолият йўналиши бўйича Классификаторда белгиланган лавозимлар ва касблар рўйхатидан аниқланади.
Тижоратлаштириш бўлими фаолияти университет Инновацион фонди ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳуқуқ ва мажбуриятлари
ўрнатилган тартибда университетнинг бошқа бўлинмаларидан тижоратлаштириш бўлими учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва маълумотларни олиш;
университет раҳбариятига интеллектуал мулк объектларини яратиш, ҳимоя қилиш ва тижоратлаштириш фаолиятлари самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни киритиш;
бўлим бошлиқларидан ва мансабдор шахслардан интеллектуал мулкни ҳимоясини таъминлаш бўйича зарур ҳаракатларни амалга оширишни талаб этиш;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик актлари талабларининг ёки интеллектуал мулк соҳасида келишилган мажбуриятларнинг бузилиши кузатилганда, уларни бартараф этиш учун зарур бўлган чораларни кўриш тўғрисида раҳбариятга маълумот бериш;
ўз компетентлик доирасида ва раҳбариятнинг топшириғига асосан СамДУ номидан ташқи ташкилотлар билан иш олиб бориш.
“Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими”нинг фаолияти
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими томонидан тасдиқланган “ЙЎЛ ХАРИТАГА” асосан ишлар амалга оширилди.
Университетда инновацион муҳитни яхшилаш ва олимлар томонидан яратилган илмий-инновацион ишланмаларни амалиётга тадбиқ этиш борасидаги қуйидаги йўналишларда ҳудудий муаммолар бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда:
Маҳаллий хом-ашё сифатида Ўзбекистоннинг турли худудларида ўсадиган ўсимликлардан олинадиган эфир мойларидан тиббиёт, парфюмерия ва озиқ-овқат саноатида фойдаланиш;
Фармацевтика учун доривор ўсимликларни интенсив ўстириш ва етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш;
Кимё саноатида хорижий технологияларни маҳаллийлаштириш ва импорт маҳсулотга бўлган эҳтиёжни қондириш, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш;
Картошка сифати ва ҳосилдорлигини ошириш бўйича илғор технологияларни жорий қилиш ва ҳосилдорликка таъсир этувчи омилларни амалий жиҳатдан асослаш;
Шўрланган ерларда минерал ва органик ўғитларни самарали қўллаш усуллари ва технологияларини ишлаб чиқиш;
Томчилатиб суғориш орқали органик ўғитлардан самарали фойдаланиш технологиясини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;
Тупроқ унумдорлигини ошириш ва намлигини сақлаш муаммоларини тадқиқ этиш ва жорий қилиш;
Оқсил миқдори ва нонбоплиги юқори бўлган маҳаллий юмшоқ буғдой навларини яратиш;
Чўл яйловлари ҳосилдорлигини тиклашнинг барқарор усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;
Материалларнинг радиацион хавфсизлигини баҳолашнинг тезкор усулини ишлаб чиқиш;
Иқтисодиётнинг турли соҳаларига тегишли амалий масалаларни математик моделлаштириш, уларни тадқиқ этиш ва жорий этиш;
Атроф-муҳит объектларидаги табиий ва синтетик, ҳамда заҳарли моддаларни назорат қилишнинг инновацион усулларини яратиш;
Ўзбекистон геосистемаларининг сув, иқлим ва бошқа табиий ресурслари, улардан рационал фойдаланиш, баҳолаш масалаларини тадқиқ қилиш;
Тупроқ унумдорлигини ошириш ва тупроқ эррозияси муаммоларини тадқиқ қилишга йўналтирилган инновацион фаолиятни йўлга қуйиш;
Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалиги экинларини ҳимоя қилишнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш.
Бугунги кунга қадар университет профессор-ўқитувчиларининг 80 дан ортиқ ишланмалари халқ хўжалигининг турли соҳаларига хўжалик шартномалари асосида жорий қилинди. Жумладан, АО СП “УзБАТ АО”, “Каттақўрғон ёғ-мой”, “Технология” ХК, “Бўстон Самарқанд сервис” ширкати, “Бойдовур қўш сервис” МЧЖ, «Determination» ООО, "Naql Maxsus Quruvchi" МЧЖ, "Лайло Турсунова ерлари" ф/х, "Ne'matillo Sherboburlar dalasi" ф/х, Нарпай тумани "Maroqand sifat" МЧЖ, "Muxtorov muin OT", “Шўртангаз кимё мажмуаси” МЧЖ, "Тарнов сабзавотлари" ф/х, "Raxmatova Nigora" ф/х, “Xislatoy Nigora” МЧЖ, “Agro Bebik 23” МЧЖ, Тайлоқ туман ҳокимлиги, Самарқанд вилоят хокимлиги, Пайариқ туман ҳокимлиги, Иштиҳон туман ҳокимлиги, Ургут тумани мактабгача таълим бўлимига ва бошқаларга никотин сақлаган изопропанол эритмалари тозалаш ва уни никотиндан ажратиб олиш технологиясини яратиш, пахта ёғи таркибида госсипол миқдорини аниқлаш бўйича асбобнинг намуна нусхалари ишлаб чиқиш, лойиҳа қилинадиган иншоатларда экологик хужжатларни ишлаб чиқиш, Бўстонсарой Самарқанд сервис ширкати ҳудудида ободонлаштириш ва чиқиндилар бўйича экологик паспорт ишлаб чиқиш, МЧЖ “Бойдовур қўш сервис” корхонасида шартномавий муносабатларга оид ҳужжатларни юритишда ҳуқуқий ва илмий-методик маслаҳат бериш ва хизмат кўрсатиш, Самарқанд ёш муҳандислар мактабининг услубий ва қурилмавий таъминотини яратиш, термоклей ишлаб чиқиш, шахсда экомаданият ҳиссини оширишнинг объектив ва субъектив омиллари, Ўсимликлар хосилдорлигига микроэлементларнинг таъсири, Ғўза ҳосилдорлигига микроэлементларнинг таъсири, "Пайариқ тумани тарихи" номли услубий қўлланма яратиш, Ғўза парваришида агробиотехнологик тадбирларни ўтказиш тартиби, Тайлоқ туманининг 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий йўналишлари, "Катализатор" илмий тадқиқот лабораториясини жиҳозлаш. Қуёнларнинг ўсиши ва ривожланишида, озуқа рационини таркибий таъсири, Пробиотикли рационларнинг қуёнлар қонини морф-биокимёвий кўрсаткичларига ва унинг маҳсулотларга таъсири, “Xislatoy Nigora” МЧЖ ва “Agro Bebik 23” МЧЖ корхоналарининг молиявий холатини яхшилаш каби тайёр ишланмалар тижоратлаштирилган.
Университет олимлари томонидан математика, физика, кимё, биология, ахборот технологиялари, география, тарих ва иқтисодитёт соҳаларида яратилган илмий ишланмалар республикамиз халқ хўжалигининг турли соҳаларига жорий қилинган. Жумладан,
“SiO2 асосида олинган мезоғовак сорбентнинг корхона оқова сувларини синтетик бўёқлардан тозалашда қўллаш” номли ишланма МЧЖ шаклидаги “ATUSH MIHNAT TEXTILE” Ўзбекистон-Туркия ҳорижий корхонасида амалиётга жорий этилди (проф.Н.Мухамадиев, Ш.Сайитқулов).
“SiO2 асосида олинган мезоғовак сорбентдан қолдиқ намликни қуритиш” номли ишланма МЧЖ шаклидаги “AHMAD ISROIL TEX” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида амалиётга жорий этилди (проф.Н.Мухамадиев, Ш.Сайитқулов).
“CdSe/ZnS+стабилизатор квант нуқталари оқова сув таркибидан синтетик бўёқларни идентификациясида қўллаш” номли ишланма МЧЖ шаклидаги “AHMAD ISROIL TEX” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида амалиётга жорий этилди (проф.Н.Мухамадиев, Ш.Сайитқулов).
“Narpay iftixor sanoati” МЧЖ корхонасининг атроф-муҳитга таъсири ўрганилган (доц.Т.Маджидова).
Ўрта Зарафшон ҳавзасининг орографик тузилиши ва жойлашган ўрнининг шамолларни вужудга келиши ва динамикасига таъсирини аниқлаш орқали ҳудудларнинг шамол ресурсларининг энергетик салоҳиятини баҳолаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига жорий қилинди (PhD Р.Мамажонов).
Ер ости сувлар сатҳи ва тупроқнинг минераллашуви даражаси ўзгаришини таҳлил қилиш ва башоратлаш учун ишлаб чиқилган математик ва дастурий таъминотлар Сирдарё–Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси объектларида жорий этилди (PhD Ш.Далиев).
Оқова сувлари ҳаракати ҳамда ер ости сувлари сатҳининг ва тупроқда тузлар концентрациясининг вақт давомида ўзгаришини мониторинг қилиш ва башоратлаш учун ишлаб чиқилган математик ва дастурий таъминотлар Самарқанд вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Давлат «Сувоқова» унитар корхонаси объектларида жорий этилди (PhD Ш.Далиев).
Пробиотикли рационларнинг қуёнлар қонини морфо-биокимёвий кўрсатгичларига ва уларнинг маҳсулдорлигига таъсири тадқиқ қилинди ва "Тарнов Сабзовотлари" корхонасига жорий қилинди (проф.З.Ражамуродов, PhD М.Қўзиев).
Қуёнларни ўсиши ва ривожланишида, озуқа рационини таркибий таъсирини ўрганилди ва «URGUT SIFAT PARRANDACHILIK» МЧЖга жорий қилинди (PhD Д.Ҳайитов).
Диасетацеллюлоза ва полиакрилонитрил асосида газ сезгир материаллар яратилди ва “Marokand MSM” KKга жорий этилди (доц.С.Тиллаев).
Ситатоксик фаолликка эга препаратлар яратилди ва ЎзР ФА Ўсимлик моддалари институти қошидаги ишлаб чиқариш корхонасига жорий қилинди (доц.А.Саидов).
“Сувнинг қаттиқлигини аниқлаш усули” ишланмаси “Tanais-sharbat” ИЧК да жорий этилди (доцент Қ.Зоҳидов).
«Цемент клинкерларини майдалаш жараёнини интексификация қилиш учун органик кучайтиргичлар» номли ишланма Жомбой туманидаги цемент ишлаб чиқарувчи корхонада синовлардан ўтказилди ва амалиётга жорий этишга тавсия этилди (доц.О.Қодиров, асс.Н.Эгамбердиев).
Турли объектлар таркибидан оғир металлар ионларини селектив, тезкор аниқлаш учун графитли электродлар таёрланишда оддийликни, фойдаланишда ишончлиликни намоён қилганлиги сабабли илмий ишлаб чиқаришда ўқув лабораториялар ва илмий тадқиқотлар учун «El-Xolding» МЧЖ да серияли равишда ишлаб чиқаришга тавсия қилинди (проф.С.Аронбаев, асс.Г.Нармаева).
Табиий газ таркибидаги метандан юқори молекуляр бирикмалар синтез қилинди ва “Шўртангаз кимё мажмуаси” га хўжалик шартномаси асосида жорий қилинмоқда (проф.Н.Файзуллаев).
Акрилонитрил чиқиндисидан халқ хўжалиги учун муҳим маҳсулотлар синтез қилинди ва “Навоийазот” АЖга жорий қилинди (проф.Н.Файзуллаев).
Прапанол эритмаси таркибидан никотин ажратиб олиш технологияси ишлаб чиқилди “ЎзБАТ” қўшма корхонасига жорий қилинди (проф.Э.Абдурахмонов).
Хусусий клиникалар фаолиятини автоматлаштириш лойиҳасининг мобил иловаси яратилди ва “ShaydoMED” клиникасига жорий этилди (PhD Ф.Назаров).
Самарқанд ёш муҳандислар мактабининг услубий ва қурилмавий таъминоти яратилди ва “Determination” МЧЖга жорий қилинди (проф.А.Ахатов).
“Институционал иқтисод” фанидан wеб платформа, “Илмий ишлар портфолиосини шакллантирувчи портал”, “Сонли усулларда тенгламаларни “Nyuton” усулида ечиш дастурий платформаси” дастурий таъминотлари яратилиб, СамДУ, ЎзМУ Жиззах филиали, Жиззах Политехника институтларининг ўқув жараёнларига жорий қилинди (проф.А.Ахатов, Б.Эштемиров).
"Muxtorov muin OT" корхонаси савдо сервисда иш ҳужжатларини таржима қилишда хизмат кўрсатилди (проф.Б.Сафаров).
Тайлоқ туманининг 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий йўналишлари белгиланди ва туман ҳокимлигига хўжалик шартномаси асосида жорий қилинди (доц.Б.Бобоқулов).
“Xislatoy nigora farm” МЧЖнинг фаолияти самарадорлиги баҳоланди ва шу асосда молиявий ҳолатини яхшилашга кўмак берилди (Ф.Джалилов).
“Agro Bebik 23” МЧЖнинг фаолияти самарадорлиги баҳоланди ва шу асосда молиявий ҳолатини яхшилашга кўмак берилди (проф.Н.Арабов).
Ғўза парваришида агробиотехнологик тадбирларни ўтказиш тартиби ишлаб чиқилди ва Нарпай тумани "Maroqand sifat" МЧЖга жорий қилинди (проф.Ш.Холиқулов)
Ғўза ҳосилдорлигига микроэлементларнинг таъсирини ўрганилди ва "Ne'matillo Sherboburlar dalasi" ф/хга жорий қилинди (б.ф.д.С.Ўроқов).
Ўсимликлар хосилдорлигига микроэлементларнинг таъсирини ўрганилди ва "Лайло Турсунова ерлари" ф/хга жорий қилинди (б.ф.д.С.Ўроқов).
Инновациялар асосида саноат корхоналари самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди ва "Ўзсаноатқурилишматериаллари" Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмасига жорий қилинди (Г.Келдиярова).
Пайариқ туман шимолий-шарқий қисми Қорақчитоғ жанубий ён бағри ҳудудларини археологик тадқиқ қилинди (проф.Н.Холматов).