Самарқанд Давлат университетида Буюк ипак йўли халқлари ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни ўрганишга оид эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда Самарқанд Давлат университети кенгашининг 2021 йилнинг, 26 январдаги (онлайн) йиғилиши 6-сонли баённомасига кўра Самарқанд Давлат университетида Буюк ипак йўли халқлари маданий-адабий мероси илмий-тадқиқот маркази ўз фаолиятини бошлади.
Марказнинг расмий номи:
давлат тилида – Самарқанд Давлат университети Буюк ипак йўли халқлари маданий ва адабий мероси илмий-тадқиқот маркази. Қисқартирилган номи - Буюк ипак йўли илмий-тадқиқот маркази.
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд Давлат университети Буюк ипак йўли халқлари маданий ва адабий мероси илмий-тадқиқот маркази директори филология фанлари доктори, профессор Мусурманов Эркин Раббимович
+998884088717 E-mail: Silk-road.samdu.uz (http://silk-road.samdu.uz/).alper25@mail.ru
Мусурманов Эркин Раббимовичнинг меҳнат фаолияти
1983-1984 йй. - Самарқанд Почта-Телеграф станцияси ишчиси
1983-1990 йй. – Самарқанд давлат университети талабаси
1984-1986 йй. - Ҳарбий хизмат
1992-1994 йй. - Самарқанд давлат университети аспиранти
1992-2005 йй. - Самарқанд давлат университети «Ўзбек адабиёти тарихи» кафедраси ўқитувчиси
2005-2007 йй. - Самарқанд давлат университети докторанти
2005-2006 йй. – Санкт-Петербург университетида илмий сафар
2006-2008 йй. – Хитой Халқ Республикаси СУАР университетида илмий сафар
2008-2009 йй. - Самарқанд вилояти 64-махсус мактаб-интернати ўқитувчиси
2009-2013 йй. - Самарқанд давлат чет тиллар институти жаҳон адабиёти кафедраси ўқитувчиси
2013-2013 йй. - Самарқанд давлат чет тиллар институти академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бўйича проректор вазифасини вақтинча бажарувчи
2013-2014 йй. - Самарқанд давлат чет тиллар институти жаҳон адабиёти ва халқаро коммуникациялар кафедраси доценти вазифасини бажарувчи
2014-2015 йй. - Самарқанд давлат чет тиллар институти нашр-матбаа маркази муҳаррири
2015-2019 йй. - Самарқанд давлат университети таҳририй-нашриёт бўлими бошлиғи
2019 й. - ҳ.в. - Самарқанд давлат университети мумтоз адабиёт тарихи кафедраси доценти
2021й. - ҳ.в. СамДУ Буюк ипак йўли халқлари маданий ва адабий мероси илмий-тадқиқот маркази директори.
Марказнинг асосий мақсади
Буюк ипак йўлидаги халқлар тарихи, маданияти, санъати, фольклори, этнографияси, адабиёти ва илм-фанини замон талаблари асосида тадқиқ қилиш;
Буюк ипак йўлида жойлашган халқлар ўртасидаги иқтисодий-ижтимоий, маданий-маърифий, сиёсий-ҳуқуқий ҳамда илм-фан соҳаларидаги алоқаларни ўрганиш, бу алоқаларнинг мамлакатлар юксалиши ва жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган улушини тадқиқ этиш;
Буюк ипак йўлида жойлашган мамлакатлар олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда хорижлик олимлар билан гуманитар фанлар йўналишларида илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш;
кадрлар салоҳиятини оширишнинг методологик ва амалий асосларини амалий ва назарий жиҳатдан ўрганиш ва тадқиқ этиш;
инновацион илмий тадқиқотларга оид фаолиятни такомиллаштириш, илмий ходимлар салоҳиятини доимий ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.
Марказнинг вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари
Буюк ипак йўлида жойлашган Хитой (Япония, Корея), Марказий Осиё, Афғонистон, Эрон, Кавказорти, Туркия каби мамлакатлар ҳудудларидаги халқлар маданий ва адабий меросини илмий-тадқиқ этиш жараёнларида тажрибали хорижлик ва маҳаллий олимлар, профессионал ёш тадқиқотчилар ҳамкорлигида дунёнинг энг илғор илмий марказлари усуллари асосида илмий тадқиқотларни йўлга қўйиш;
“Буюк ипак йўли хабарчиси” номли халқаро электрон (ва босма) илмий, маънавий-маърифий, сиёсий-ҳуқуқий, назарий-услубий журнал (ўзбек, инглиз ва рус тилларида) ташкил қилиш ва уни Scopus базасига киритиш;
университет учун тадқиқот объекти доирасида замон талабларидаги дарслик, ўқув қўлланма, монография, рисолалар яратиш;
илмий тадқиқот ишларидан олинган янгиликларни патентлаш, уларни Университет мустақил ўқув жараёнига тадбиқ қилиш, таклифлар киритиш ва лозим топилса, чет эл илмий-ўқув марказларига сотиш;
Буюк ипак йўли халқлари маданий ва адабий меросини илмий-тадқиқ этиш дастурларини ва янги фанлараро таълим дастурларини ишлаб чиқиш;
Буюк ипак йўли халқлари маданий ва адабий меросини ўрганишга оид илмий-тадқиқот ишлари учун материаллар йиғиш, таҳлил қилиш ва тизимлаштириш;
Республика ва халқаро грантларда иштирок этиш;
хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда стажировкадан ўтиш, маҳорат дарслари, ихтисослаштирилган таълим дастурларини ташкил этиш, тегишли сертификатлар бериш;
Замонавий кутубхона, электрон кутубхона, IT Марказ ва интернет Марказ ташкил қилиш;
Конфуций институтлари билан яқиндан алоқа ўрнатиш;
Буюк ипак йўлидаги халқлар маданияти ва адабиёти тўғрисидаги материалларни йиғиш, таҳлил қилиш, тизимлаш, таълим дастурларини ишлаб чиқиш;
глобал ахборот маконида Буюк ипак йўлидаги халқлар адабиёти ва маданиятини оммалаштиришни таъминлайдиган самарали ахборот инфратузилмасини яратиш;
Аниқ, табиий ва гуманитар йўналишларда назарий ва амалий жиҳатдан асосланган тадқиқотларни, хорижий тажрибаларни, ушбу соҳада чоп этилган янги адабиётлар обзорини ёритиб бориш;
Ўзбекистон Республикаси ва унинг ташқарисида Буюк ипак йўли халқлари маданий ва адабий меросини илмий-тадқиқ этиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар, шу жумладан, нодавлат ташкилотлар билан мутахассисларни айирбошлашни ташкил этиш;
илмий-тадқиқот ва лойиҳа ишларини олиб бориш, шу жумладан, Марказни ривожлантиришнинг илмий концепция ва дастурларини ишлаб чиқиш.
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Марказ томонидан амалга оширилган ишлар
Хитой Конфуций институти гранти асосида проф. Э.Р.Мусурмонов муаллифлигида “Буюк ипак йўлида қадимги ўзбек-хитой адабий алоқалари” (丝绸之路上古老的乌兹别克斯坦与中国的文学联系) (180 бет) монографияси нашрга тайёрланди ва чоп этилди.
-
Марказнинг УА-01 “Буюк ипак йўли халқлари маданий ва адабий мероси” номли гранти асосида профессор Р.И.Халмурадов ва профессор Э.Р.Мусурмановлар муаллифлигида “Буюк ипак йўли маданияти, мифологияси ва архитектураси” (185 бет) монографияси ёзиб тугатилиб, нашрга топширилди.
-
Улкан ҳудудларга чўзилган Буюк ипак йўли, албатта, йирик шаҳарлари, карвонсаройлари, маданият ўчоқлари бор ҳудудлардан ўтган. Буни қадимги шаҳарлари, тамаддуни билан Ўрта Осиёда тенгсиз бўлиб турган ва ҳозирда навбатдаги Ренессансни бошидан ўтказаётган Ўзбекистон мисолида кўриш мумкин. Буюк ипак йўлининг айнан Ўзбекистон ҳудудидан ўтганлигини илмий асосда маданий, адабий ва архитектура ёдгорликлари ёрдамида исботлаш ва уни ўқув жараёнига тадбиқ қилиш мақсадида Самарқанд давлат университети магистрантлари учун махсус “Буюк ипак йўли маданияти, мифологияси ва архитектураси” ихтисос фани дастури ишлаб чиқилди. Бу фан 2021-2022 ўқув йили учун ўқув режасига киритилиб, тарих, ўзбек филологияси, рус филологияси факультетлари ўзбек ва рус группалари магистрларига ўтилди.
-
Марказнинг УА-01 “Буюк ипак йўли халқлари маданий ва адабий мероси” номли гранти асосида фаолият олиб бораётган марказ аъзоси Ирода Нуъмонжонова 2021 йилнинг 7 июль куни Венгрия давлатининг Stipendium Hungaricum грантини қўлга киритди ва шу асосда Sociology (Жамиятшунослик) йўналиши бўйича магистратура босқичида ўқиш имкониятига эга бўлди. Айни пайтда И. Нуъмонжонова Венгрияда ўқишни давом эттирмоқда.
-
Тадқиқотчилардан Н.Очилова АҚШда, Н.Раҳматуллаев Жанубий Кореяда, Ҳусамуддин Туйғун Афғонистонда илмий тадқиқот ишларини амалга оширишмоқда.
-
“Буюк ипак йўли тадқиқотлари хабарчиси” номли халқаро босма (электрон) илмий журнал ташкил қилинди ва уни Scopus базасига киритиш чоралари кўрилмоқда.
-
Хитой Конфуций институтлари билан яқиндан алоқа ўрнатишга ва халқаро грантлар ютиш билан боғлиқ ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
-
Марказда айни пайтда Буюк ипак йўлидаги халқлар маданияти ва адабиётига оид материаллар йиғилмоқда. Эндиликда уларни таҳлил қилиш, тизимлаш, таълим дастурларини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.