ФАКУЛЬТЕТ ХАҚИДА
Самарқанд давлат университети Халқаро таълим дастурлари факультети
Замонавий билимларга эга бўлган юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида 2019 йилда Самарқанд давлат университетида хорижий олий таълим муассасасалари билан ҳамкорликда Халқаро таълим дастурлари факультети ташкил этилди.
Халқаро таълим дастурлари факультетида Хитой, Жанубий Корея, Исроил, Россия, Германия ва АҚШ каби ривожланган давлатларнинг етакчи университетлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари ташкил этилган. Жумладан, Хитойнинг Циан Жиаотонг ва Шанси Нормал университетлари, Жанубий Кореянинг Сунчонхян университети, Исроилнинг Холон технология институти, Россиянинг Станкин Москва давлат технологиялар университети, Томск давлат университети, Шимолий Кавказ Федарал университети, Москва Психоанализ институте, Германиянинг Киел университети ва АҚШнинг Юта давлат университетлари билан ҳамкорликда 8 та бакалавриат йўналишлари ва 11 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Факультетда 2019-2020 ўқув йилида 171 нафар, 2019-2020 ўқув йилида эса 280 нафар талабалар қабул қилинди. Ҳозирда факультетда 450 нафар бакалавр ва магистрантлар таҳсил олишмоқда.
Факультетда “Тарих (Буюк ипак йўли тарихи)”, “Мактабгача таълим”, “Материалшунослик ва янги материаллар технологияси”, “Амалий математика ва информатика”, ва “Мехатроника ва робототехника” бакалавриат йўналишларида таълим олиб борилмоқда. Ушбу ихтисосликлар бўйича ўқишнинг биринчи ва иккинчи йиллари СамДУда олиб борилади. Дастлабки икки йиллик ўқишни муваффақиятли тамомлаган талабалар кейинги босқичда хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттиради. Ушбу таълим йўналишлари бўйича хорижда ўқишни муваффақиятли тугатган талабалар СамДУ ва хорижий ҳамкор университетларнинг икки томонлама дипломига эга бўлади.
Факультетда магистратура мутахассисликлари бўйича 4 та қўшма таълим дастурлари ташкил этилган. Ушбу қўшма дастурлари Германиянинг Киел университети, Россиянинг Станкин Москва Давлат технологиялар университети, Хитойнинг Шанси университети ҳамда АҚШнинг Юта давлат университетлари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Магистратурада “Мехатроника ва робототехника”, “Ахборот ва мултимедиа технологиялари”, “Психология (амалий психология)” ва “Экология (яйлов экологияси)” ихтисосликлари бўйича мутахассислар тайёрланади. Магистратура йўналишида таҳсил оладиган талабалар ўқишнинг биринчи йилини СамДУда ва иккинчи йилини хорижий ОТМда олиб боради.
Факультетда таълим жараёнларини самарали ва юқори даражада ташкил этиш мақсадида малакали маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчилар жалб қилинган. Ҳозирги кунга қадар ҳамкор хорижий университетлардан 6 нафар мутахассислар факультетда доимий равишда фаолият кўрсатишмоқда. Жумладан, Хитойнинг Шанси университетидан 2 нафар, Ҳиндистоннинг Деҳли университетидан 1 нафар, Жанубий Кореядан 2 нафар ва Россиядан 1 нафар профессор-ўқитувчилар факультет талабаларига дарс бериб келмоқда. Истиқболда 20 нафарга яқин хорижий мутахассисларнинг доимий равишда таълим жараёнларига жалб қилиниши режалаштирилган.
Бакалавриат йўналиши малака талаблари
5120300 - Тарих (Буюк ипак йўли тарихи-Хитой Халқ Республикаси, Шанси Нормал университети)
5312600 - Мактабгача таълим (Ёшлар тарбияси- Корея Республикаси, Сунчунхан университети)
5130200 - Амалий математика ва информатика (Исроил, Холон технология институти)
5330100 - Компютер илмлари ва дастурлаш технологиялари (йўналишлар бўйича-Исроил, Холон технология институти)
5320100 - Материалшунослик ва янги материаллар технологияси (тармоқлар бўйича-Хитой)
5320100 - Материалшунослик ва янги материаллар технологияси (тармоқлар бўйича- Россия Федерацияси, “СТАНКИН” Москва давлат технология университети)
5312600 - Мехатроника и робототехника (Россия Федерацияси, “СТАНКИН” Москва давлат технология университети)
5234100 - Рақамли иқтисодиёт (соҳалар ва тармоқлар бўйича- Россия Федерацияси, Томск давлат университети)
5230100 - Иқтисодиёт (соҳалар ва тармоқлар бўйича-Россия Федерацияси, Томск давлат университети)
Магистратура йўналиши малака талаблари
5А312601 - Мехатроника ва робототехника (Россия Федерацияси, “СТАНКИН” Москва давлат технология университети)
5А320302 - Машинашунослик (Россия Федерацияси, “СТАНКИН” Москва давлат технология университети)
5А330202 - Ахборот ва мултимедия технологиялари (қўлланилиш соҳалари бўйича)
5А121101 - Халқаро муносабатлар ва замонавий сиёсий жараёнлар (Россия Федерацияси, Томск давлат университети)
5А630102 - Экология (яйлов экологияси-АҚШ, Юта давлат университети)
5А210201 - Психология (фаолият турлари бўйича -Россия Федерацияси, Москва психоанализ институте)
5А140602 - География (ўрганиш обекти бўйича-Россия Федерацияси, Шимолий Кавказ федерал университети)
5А230602 - Корпоратив молия ва қимматли қогъозлар бозори (соҳалар бўйича- Россия Федерацияси, Шимолий Кавказ федерал университети)
5А231601 - Инсон ресурсларини бошқариш (Россия Федерацияси, Шимолий Кавказ федерал университети)
5А120102 - Лингвистика: рус тили (Россия Федерацияси, Шимолий Кавказ федерал университети)
5А120101 - Адабиётшунослик: рус адабиёти ( Россия Федерацияси, Шимолий Кавказ федерал университети)