Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Университет ректори

Халмурадов Рустам Ибрагимович

  • Қабул вақти: Жума, 16:00 дан 18:00 гача
  • Телефон: 0366-239-12-19
  • Электрон почта: rektor@samdu.uz

  • 1949 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган;
  • 1967 - 1972-йиллар. - Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти талабаси;
  • 1973 - 1977-йиллар. - Киев автомобил юллар институти илмий изланувчиси, аспиранти;
  • 1977 - 1978-йиллар. - Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти темирбетон ва тош қурилмалари кафедраси ассистенти, катта ўқитувчиси;
  • 1978 - 1986-йиллар - Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти метал, ёғоч пластмасса қурилмалари кафедраси мудири;
  • 1986 - 1988-йиллар - Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти қурилиш факултети декани;
  • 1988 - 1989-йиллар - Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти илмий ишлар бўйича проректори;
  • 1989 - 1997-йиллар - Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти ректори;
  • 1997 - 1999-йиллар - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари;
  • 1999 - 2003-йиллар - Самарқанд давлат университети ректори;
  • 2003 - 2004-йиллар - Самарқанд вилояти ҳокими;
  • 2004 - 2004-йиллар. - Самарқанд давлат университети ректори;
  • 2016 йил сентябрдан Самарқанд давлат университети ректори, техника фанлари доктори, профессор.

Маънавий - маърифий ишлар бўйича проректор

Эштаев Алишер Абдуғаниевич

  • Қабул вақти: Душанба, 16:00 дан 18:00 гача
  • Телефон: 0366-239-10-72
  • Электрон почта: pro-man@samdu.uz

  • 1972 йил Самарқанд вилояти Қўшработ туманида туғилган;
  • 1989-1994 йиллар  Тошкент давлат иқисодиёт университети талабаси;
  • 1994–1995 йиллар Тошкент давлат иқтисодиёт университети бухгалтерия ҳисоби ва ташқи иқтисодий фаолият кафедраси ассистенти;
  • 1995–1997 йиллар Тошкент давлат иқтисодиёт университети халқаро иқтисодий ривожланиш кафедраси изланувчи-тадқиқотчиси;
  • 1997–1999 йиллар Тошкент давлат иқтисодиёт университети аспиранти;
  • 2000–2003 йиллар Тошкент давлат иқтисодиёт университети жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар кафедраси катта ўқитувчиси;
  • 2003–2005 йиллар Тошкент давлат иқтисодиёт университети жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар кафедраси доценти;
  • 2005–2006 йиллар Тошкент давлат иқтисодиёт университети бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультети декани муовини;
  • 2006-2015 йиллар Тошкент давлат иқтисодиёт университети халқаро туризм факультети декани;
  • 2015 йил 8 июндан  Самарқанд давлат университети маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори.

Ўқув ишлари бўйича проректор

Солеев Ахмаджон

  • Қабул вақти: Сешанба 16:00 дан 18:00 гача
  • Телефон: 0366-239-17-00
  • Электрон почта: pro-uquv@samdu.uz

  • 1951 йил 1 июнда Самарқанд шаҳрида туғилган;
  • 1973 -1977 йиллар Москва Давлат университети аспиранти;
  • 1977 -1985 йиллар Самарқанд Давлат университети олий алгебра кафедраси ассистенти;
  • 1985 -1991 йиллар Самарқанд Давлат университети олий алгебра кафедраси доценти;
  • 1991 -1994 йиллар Россия Фанлар академияси амалий математика институти докторанти;
  • 1994 -1998 йиллар Самарқанд Давлат университети, алгебра ва геометрия кафедраси профессори, кафедра мудири;
  • 1998 -2012 йиллар Самарқанд Давлат университети ўқув ишлари проректори;
  • 2012 -2015 йиллар Самарқанд Давлат университети механика-математика факултети декани;
  • 2015 -2017 йиллар Самарқанд Давлат университети, алгебра ва геометрия кафедраси профессори;
  • 2017 йилдан Самарқанд Давлат университети ўқув ишлари проректори.

Илмий ишлар бўйича проректор

Хушвақтов Ҳаким Абдилҳақович

  • Қабул вақти: Чоршанба 15:00 дан 17:00 гача
  • Телефон: 0366-239-13-87
  • Электрон почта: patent@samdu.uz

• Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари ва фармойишлари, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги қарорларини амалга оширишни ташкил этиш;
• Давлат таълим стандартлари асосида илмий ишларни ташкил этиш ва малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш;
• Давлат таълим стандартларига мувофиқ билимлар мазмуни ва тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар мажмуасини барча деканлар ва бўлимлар, кафедра мудирлари ва педагог ўқитувчиларнинг тўлиқ билишини таъминлаш;
• Мутасадди юқори ташкилотларнинг буйруқларини, фармойишлари ва кўрсатмаларини, илмий жараёнларга оид масалалар бўйича университет илмий кенгаши қарорлари ва ректор буйруқларининг бажарилишини ташкил қилиш;
• Илғор мамлакатлар таълим тизимининг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш, “Таълим тўғрисида”ги қонун, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва бошқа таълимга оид қонунлар кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш борасидаги услуб ва воситаларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
• Ўқув-тарбия жараёнида ўқитишнинг илғор шаклларини, шу жумладан масофадан туриб ўқитиш, янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
• Фаолият йўналиши бўйича таклифлар тайёрлаш ва ишларни ташкил этиш;
• Илмий тадқиқотчилик жараёнини таъминлайдиган бўлимлар, деканатлар, илмий лабораториялар, илмий жамоалар ишларини мувофиқлаштириш, ташкил этиш ва назорат қилиш;
• Бўлимлар, факультет ва кафедралар, илмий лабораторияларнинг илмий тадқиқот соҳаси бўйича иш режаларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
• Илмий тадқиқот ишларининг сифатини ошириш, профессор-ўқитувчиларнинг шахсий режалари бажарилишини назорат қилиш ва таъминлаш;
• Ўқув ва илмий конференцияларни ташкил этиш, университет илмий-техник кенгаши ишларига раҳбарлик қилиш, илғор илмий ва услубий тажрибаларни умумлаштириш;
• Илмий ишлар материалларини, шу жумладан, журналлар ва илмий ишлар тўпламларини университет ходимлари т омонидан тайёрлаш ва нашр этиш жараёни ҳамда университетнинг барча таълим ва илмий фаолият йўналишлари бўйича илмий даврий нашрлар билан кутубхона фондини тўлдириб туриш бўйича умумий раҳбарликни олиб бориш;
• Иқтидорли ёшларни қидириш, саралаш ва улар билан ишлаш жараёнларини бошқариш ва уларга кўмаклашиш, талаба ва стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Навоий, Беруний, Улуғбек, Зулфия ва бошқа номдаги нуфузли стипендия совриндорларини тайёрлаш жараёнини бошқариш;
• Профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқот ишларига ёрдамлашувчи ходимлар штатлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, кафедралар, бўлимлар ва илмий лабораторияларни малакали кадрлар билан таъминлаш ишларини ташкил этиш; 
• Бўш лавозимларга танлов асосида ишга қабул қилиш, докторантлар, мустақил тадқиқотчилар ва магистрларни ишга олиб қолиш бўйича таклифлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар таркибини яхшилаш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга раҳбарлик қилиш;
• Илмий лабораторияларидан унумли фойдаланиш, лабораторияларни техник жиҳозлашни такомиллаштириш масалаларини ишлаб чиқиш;
• Ижро интизомини бузган ходимларга нисбатан чора кўриш, улар билан шартномани бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
• Илмий тадқиқот ва таълим мазмунини такомиллаштириш, мутахассис-кадрларни халқаро талаблар асосида тайёрлашни таъминлаш мақсадида хориж мамлакатларнинг нуфузли илмий марказлари ва турдош олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
• Кафедралар, факультет ва бўлимларнинг йиллик фаолияти ҳисоботларини ўтказиш, таҳлил қилиш ва хулосалар чиқариш, профессор-ўқитувчиларнинг илмий фаолиятини замонавий усулларда баҳолашни амалга ошириш;
• Олий таълим муассасалари билан илмий йўналишда доимий ҳамкорликни амалга ошириш, конференция, семинарларда профессор-ўқитувчиларнинг фаол иштирокини таъминлаш, маҳаллий ҳокимиятлар билан ҳамкорликда ишлаш;
• Ўрнатилган тартибда университетнинг йиллик рейтингини аниқлаш, таҳлил қилиш, фаолиятни такомиллаштиришга оид ишларни амалга ошириш;
• университетни ўрнатилган тартибда доимий ички аттестациядан ўтказиш, ташқи аттестацияга тайёрлаш ва ўтказишда фаол иштирок этиш.

  • 1972 йил Самарқанд вилояти Ургут туманида тўғилган;
  • 1990-1992 йиллар Ҳарбий хизматда;
  • 1993-1998 йиллар Самарқанд давлат университети талабаси;
  • 1998-1999 йиллар Самарқанд давлат университети илмий тадқиқотчиси;
  • 1999-2002 йиллар Самарқанд давлат университети аспиранти;
  • 2002-2004 йиллар Самарқанд давлат университети информацион технологиялар маркази муҳандиси;
  • 2004-2005 йиллар Самарқанд давлат университети информацион технологиялар маркази бошлиғи ўринбосари;
  • 2005-2011 йиллар Самарқанд давлат университети илмий тадқиқотлар мажмуаси директори;
  • 2011-2014 йиллар Самарқанд давлат университети ректор ёрдамчиси;
  • 2014-2017 йиллар Самарқанд давлат университети ўқув-услубий бошқарма бошлиғи;
  • 2017-2018 йиллар Самарқанд давлат университети физика факультети декани.
  • 2018 йилдан Самарқанд давлат университети илмий ишлар бўйича проректор

Молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор

Рахманов Исмайил Усмонович

  • Қабул вақти: Шанба 14:00 дан 16:00 гача
  • Телефон: 0366-233-50-23
  • Электрон почта: pro-iqt@samdu.uz

  • 1967 йилда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган;
  • 1992 - 1993 - йилларда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти кичик илмий ходим;
  • 1993 - 1994 - йилларда Самарқанд шаҳри "Санжар" кичик корхонаси иш юритувчи;
  • 1994 - 2001 - йилларда Самарқанд давлат университети қурувчи;
  • 2001 - 2011 - йилларда Самарқанд давлат университети қурилиш-таъмирлаш бўлими бошлиғи;
  • 2011 - 2014 - йилларда Самарқанд давлат университети техник-фойдаланиш ва хўжалик бўлими 1-тоифали мухандиси;
  • 2014 - 2017 - йилларда Самарқанд давлат университети, бош муҳандис;
  • 2017 йилдан Самарқанд давлат университети молиявий-иқтисодий ишлар бўйича проректор.

Халқаро алоқлар бўйича проректори

Насиров Мухтор Гаффарович

  • Қабул вақти: Сешанба, Жума (14:00-15:00)
  • Телефон: 0366-239-10-79
  • Электрон почта: irossu@samdu.uz

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20-апрелдаги ПҚ-2909-сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, профессор-ўқитувчиларни малакасини ошириш, хорижий илғор тажрибани ўрганиш ва ўқув жараёнига тадбиқ этиш борасида муайян ишларни амалга ошириш.
  • Вазирликнинг 2005 йил 13 апрелдаги «Олий таълим муассасаларидан хорижий сафарларга бориш тўғрисида»ги 81-сонли буйруғига биноан чет эл сафарларига юборилаётган университетнинг вакиллари ҳужжатларини кўриб чиқиш ва мувофиқлаштириш.
  • Донор мамлакатлар ва халқаро молия институтларининг техник ёрдам дастурлари доирасида университетда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мониторингини олиб бориш ва ҳар чоракда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ҳисобот киритиш.
  • Европа Иттифоқинииг дастурлари бўйича университет томонидан тайёрланган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва Европа Иттифоқи Комиссиясига молиялаштириш учун вазирликнинг тегишли хулоса ва тавсияларини тайёрлаш.
  • Университет профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабалари учун лойиҳалар таҳлили асосида семинар, давра суҳбатларини ташкил қилиш.
  • Университетнинг хорижий ҳамкорлар билан тузадиган битим, шартнома ва протоколларини кўриб чиқиш, таҳлил қилиш ва тавсиялар бериш. Зарурат бўлганда ҳужжатларни тегишли ташкилотлар билан келишиш.
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иктисодий алоқалар, савдо ва инвестициялар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги назоратидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро муносабатлар ва халқаро иқтисодий алоқаларга доир қабул қилинган ҳужжатлар ижросини таъминлаш.
  • Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган элчихоналар ва халқаро таълим ташкилотлари ва жамғармалари билан ҳамкорликда таълим соҳасининг устувор йўналишлари бўйича семинар, ўқув куроллари ва илмий-амалий анжуманлар ўтказиш.
  • Хорижий мамлакатлар таълим вазирликлари, халқаро таълим ташкилотлари ва дипломатик ваколатхоналар вакиллари, чет эл олий таълим муассасалари делегациялари билан учрашувларни ташкил килиш.
  • Хорижий фуқароларни ўқитишдан келиб тушадиган валюта тушумлари ҳақида ойлик, чорак, ярим йиллик ва йиллик ҳисоботларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги сўровларига биноан тайёрлаб бориш.
  • Хорижий ҳамкорлар томонидан стажировка ўташ, малака ошириш, ўқув курсларида қатнашиш, магистратура ва докторантурада таҳсил олиш учун эълон қилинадиган грантлар танловига университет профессор-ўқитувчилари, талаба, магистрант ва стажёр-тадқиқотчи-изланувчиларини тавсия этиш.
  • Эълон қилинаётган халқаро грантлар ҳақида ахборот жамлаб тарқатиш ва университет кафедраларига лойиҳалар тузишга кўмаклашиш, ҳамда лойиҳа ижросига бевосита иштирок этиш.
  • Халқаро миқёсда ўтказиладиган тадбирлар, конференциялар, семинарлар ҳақида маълумотларни тўплаш ва факультетга етказиш. Университетда ўтказиладиган анжуманлар ҳақида ахборот тарқатиш, университет веб сайтини янгилаб боришга ёрдам кўрсатиш.

1960 -йили Самарқанд шаҳрида туғилган;
1977 - 1978 - йилларда Самарқанд шахри шои тукиш фабрикаси, электро инженер; 
1978 - 1983 - йилларда Самарқанд давлат университети, талабаси;
1983 - 1993 - йилларда Ўзбекистон Пахтачилик институти, илмий ходими; 
1993 - 1996 - йилларда Самарқанд давлат университети Ўсимликлар физиологияси кафедраси ассистенти; 
1996 - 1999 - йилларда Самарқанд давлат университети, ректор ёрдамчиси; 
1999 - 2005 - йилларда Самарқанд давлат университети, ўсимликлар физиологияси кафедраси доценти;
2005 - 2009 - йилларда Самарқанд давлат университети, халқаро алоқалар бўлими бошлиғи;
2009 - 2012 - йилларда Самарқанд давлат университети, ўсимликлар физиологияси кафедраси доценти; 
2012 - 2016 - йилларда Самарқанд давлат университети, Табиий фанлар факултети декани; 
2017 - 2018 - йилларда Самарқанд давлат университети, халқаро алоқлар бўлми бошлиғи;
2018 йилдан Самарқанд давлат университети, халқаро алоқлар бўйича проректори.