Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


Самарқанд давлат универистетининг 90 йиллигига бағишланган илмий конференция

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

САМАРҚАНД ВИЛОЯТ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

ВА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАЛАРИ

«УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ СИФАТ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ МУАММОЛАРИ»

мавзусидаги Самарқанд давлат универистетининг 90 йиллигига бағишланган илмий конференция

ХАБАРНОМАСИ

2017 йил 24-25 ноябрь кунлари Самарқанд Давлат университетида «Узлуксиз таълим сифат ва самарадорлигини оширишнинг назарий-услубий муаммолари» мавзусида вазирлик миқёсида илмий конференция бўлиб ўтади.

Конференциянинг мақсади узлуксиз таълим тизимида тадқиқот олиб борувчи илмий изланувчилар ҳамда педагогиканинг назарияси ва услубияти муаммоларига бағишланган илмий тадқиқотлар, тавсияларни умумлаштириш, ўқувчи-ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг педагогик асосларини ҳамда фанларни ўқитишнинг янги инновацион-педагогик технологияларини кенг муҳокама қилиш ва узлуксиз таълим тизими бўғинлари орасида ўзаро ҳамкорликни такомиллаштиришдан иборат.

Конференцияда қуйидаги йўналишлар бўйича шўъбалар ташкил қилиниши режалаштирилган:

  • Узлуксиз таълим тизимида малакали кадрлар тайёрлашнинг долзарб масалалари.
  • Таълимда чет тилларни ўқитишнинг сифат ва самарадорлигини оширишда инновацион технологиялар.
  • Узлуксиз таълимда инновацион технологиялар ҳамда электрон ахборот таълим ресурсларини яратиш ва улардан самарали фойдаланиш.
  • Ҳамкорлик доирасида бажарилаётган илмий ишлар.

Конференцияда маъруза қилинган мавзулар матни мақола шаклида илмий тўпламда чоп этилади. Мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.

 

МАҚОЛАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

Мақола матнлари таҳрир қилинган ва тегишли шўъбаларнинг номи кўрсатилган ҳолда А4 катталикдаги қоғозга, қаторлар ораси 1 интервал ҳолда, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб, 2 нусхада расмийлаштирилади.

Мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади ва битта бўш қатор қолдирилиб, навбатдаги қатордан муаллифнинг исми, фамилияси бош ҳарфларда ҳамда доимий иш жойи ёзилади. Битта бўш қатор қолдирилиб, навбатдаги қатордан мақола матни ёзилади. Мақоланинг охирида муаллиф билан боғланиш учун зарур маълумотларни (буюртма варақаси шаклида) келтириш зарур.

Мақола матни саҳифаланмаган бўлиб, унинг электрон нусхаси Word муҳарририда Times New Roman шрифтида 14 ўлчамда ва 2-3 бет бўлиши талаб этилади.

Мақоланинг электрон нусхаси диск ёки флешкага ёзилган ҳолда юборилиши ёки электрон почта орқали кўрсатилган манзилга жўнатилиши талаб этилади. Файл номи лотин ҳарфларида муаллиф фамилияси билан ёзилиши керак, масалан: Abdullayev E.N.doc

Конференция мавзусига ва нашр этиш талабларига жавоб бермайдиган мақолалар кўриб чиқилмайди ва муаллифга қайтарилмайди.

Мақола муаллифлари конференцияда қатнашишлари  ҳамда маъруза қилишлари шарт.   

Мақола матнида келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллифлар жавобгардир.

Мақолаларни чоп эттириш ва бошқа харажатларни қоплаш мақсадида муаллифлар мақоланинг ҳар бир саҳифаси учун 14000 (ўн тўрт минг) сўм миқдорида бадал пули тўлашлари зарур (ҳисоб рақами 400110860184017950100079002, ЎзР ТИА Миллий банкининг Самарқанд вилоят бўлими, банк коди МФО:00214 СТИР: 201213338  ОКОНХ:92110).

Конференцияга маърузалар тақдим этиш муддати 2017 йил  25 октябргача, кўрсатилган муддатдан кечикиб тақдим этилган маърузалар дастурга киритилмайди.

Манзил: 140104, Самарканд ш., Университет хиёбони, 15, СамДУ АЛ ва КҲКлари билан ишлаш ҳамда илмий ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими.

Боғланиш учун тел: (0366) 233-60-85, 239-13-87,  239-11-40, e-mail: uzluksiztalim@rambler.ru,  uzluksiztalim@samdu.uz

 

«Узлуксиз таълим сифат ва самарадорлигини оширишнинг назарий

услубий муаммолари»  мавзусидаги илмий конференцияда иштирок этиш учун

АРИЗА

 

Муаллифнинг тўлиқ Ф.И.Ш. (ҳаммуаллифлар)

 

Иш жойи (тўлиқ кўрсатилади)

 

Лавозими

 

Илмий даражаси ва унвони

 

Тезис номи

 

Шаҳар, туман

 

Кўчаси, уйи

 

Уй телефони, иш телефони, мобиль телефони

 

Е-mail

 

http://www.samdu.uz/assets1/plugins