ЭЪЛОН!!!

2019/2020 ўқув йили кузги семестрига қадар олий таълим муассасасидаги ўқишини кўчирмоқчи, кўчириб тикламоқчи ёки қайта тикламоқчи бўлганлар диққатига!

Талабалар ўқишини кўчириш (кўчириб тиклаш) ёки қайта тиклаш бўйича аризалар Самарқанд вилояти ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан қабул қилиш шу йилнинг 5 августига қадар (шу куни ва 4 август (якшанба) ҳам) ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача фаолият кўрсатишини маълум қиламиз.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

1. Ариза (ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан берилади, жойида тўлдирилади)

2. Паспорт нусхаси

3.Рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотномадан нусха

Самарқанд шаҳри Самарқанд давлат университетининг Физика факультетида аризалар қабул қилинади.

Манзил: Самарқанд, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: 66-239-17-72