Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


IPRbooks электрон – кутубхона сайтига кириш имконияти очилди

Самарқанд  давлат университетига  24.10.2017 й. дан 31.12.2017 й. гача  IPRbooks электрон – кутубхона  сайтига  кириш  имконияти  очилди.

IPRbooks ЭКТ - лицензияли  илмий, бадиий адабиётни,  газета ва журналларни, аудиокитоблар, видеокурслар,   сизнинг ўқув даргоҳингизда ўқитилаётган  фанлар  бўйича  онлайн тестларни  бирлаштирувчи  тизимдир.  Бугунги  кундаги  платформамизда   мавжуд  ресурсларнинг умумий  миқдори  18 000 манбани  ташкил  этади.

IPRbooks ЭКТ – сизнинг  ўқув  жараёнинингизни  осонлаштиришга  қаратилган!  Бизнинг  платформамизда  сизга   зарур  барча  долзарб  адабиётлар мавжуд  бўлиб,  баъзи  адабиёт  бирликларимизни  очиқ  сайтларда  топиш  имконияти  мавжуд  эмас. IPRbooks ЭКТда  ишлаган  ҳолда,  маблағ ва вақт  тежалиш имконияти  ҳам  мавжуд  бўлиб,  платформада   мавжуд  китоблардан  тўлиқ  бепул  фойдаланиш мумкин.  Бундан  ташқари  платформадаги  кутубхона  тизими   24 соат  давомида  исталган    воситадан  ҳафтаси  7 кун  давомида  чиқиш  мумкин.

Онлайн  режимида  ишлаш имконияти http://iprbookshop.ru. Сайтида  мавжуд, ва  бу  базадан сиз  авторизацияланган  ҳолда  кутубхонадан  логин ва пароль  олган  ҳолда  фойдалана  оласиз.  Шундан сўнг  шахсий  рўйхатдан  ўтиб,  кейинчалик ЭКТга  шахсий  логин ва  пароль  остида  киришингиз мумкин  бўлади.

IPRbooks электрон – кутубхона  тизими  билан ишлаш  бўйича  техник  масалалар  борасида  саволларингизниsupport@iprmedia.ru.   Манзилига  жўнатинг,  фойдаланувчиларни  техник  қўллаб – қувватлаш хизмати  телефон  рақами: 8-800-555-22-35, доб. 225.

IPRbooksэлектрон  - кутубхона  тизими «Одноклассники», «В контакте», «Фейсбук», «YouTube» ижтимоий  тармоқларида  ҳам  мавжуд.

http://www.samdu.uz/assets1/plugins