Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


«Узлуксиз таълим сифат ва самарадорлигини оширишнинг назарий-услубий муаммолари»  мавзусидаги илмий конференция

2017 йил 24-25 ноябр кунлари Самарқанд Давлат университетида «Узлуксиз таълим сифат ва самарадорлигини оширишнинг назарий-услубий муаммолари» мавзусида вазирлик миқёсида илмий конференция бўлиб ўтади. 
Конференциянинг мақсади узлуксиз таълим тизимида тадқиқот олиб борувчи илмий изланувчилар ҳамда педагогиканинг назарияси ва услубияти муаммоларига бағишланган илмий тадқиқотлар, тавсияларни умумлаштириш, ўқувчи-ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг педагогик асосларини ҳамда фанларни ўқитишнинг янги инновасион-педагогик технологияларини кенг муҳокама қилиш ва узлуксиз таълим тизими бўғинлари орасида ўзаро ҳамкорликни такомиллаштиришдан иборат.
 

Конференцияда қуйидаги йўналишлар бўйича шўбалар ташкил қилиниши режалаштирилган:
• Узлуксиз та‘лим тизимида малакали кадрлар тайёрлашнинг долзарб масалалари.
• Та‘лимда чет тилларни ўқитишнинг сифат ва самарадорлигини оширишда инновасион технологиялар.
• Узлуксиз та‘лимда инновасион технологиялар ҳамда электрон ахборот таълим ресурсларини яратиш ва улардан самарали фойдаланиш.
• Ҳамкорлик доирасида бажарилаётган илмий ишлар.
Конференцияда маъруза қилинган мавзулар матни мақола шаклида илмий тўпламда чоп этилади. Мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади. 
Мақолаларга қўйиладиган талабларни юклаб олиш.

http://www.samdu.uz/assets1/plugins