Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари

img

2-ноябр куни Самарқанд давлат университети 4-сон талабалар турар жойида “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
“Соғлом авлод учун” хайрия жамғармасининг вилоят бўлими раиси Р. Рахмонова, “Оила” илмий-амалий маркази раҳбари Р. Тошқувватова, СамДУ хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси Ш. Тўхлиева, 4-сон ТТЖ тарбиячи-педагоглари Г. Тўраева ва М. Пўлатовалар иштирок этган тадбирда талаба қизларга “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари”, “Бўлгғуси келин-куёвлар тиббий кўригининг аҳамияти”, “Қайнонали келин қарқара келин, қайнонасиз келин тасқара келин”, “Маънавий камолотга эришишда бадиий асарнинг ўрни” мавзуларида мутахассисларнинг қизиқарли маърузалари тақдим этилди.
Давра суҳбатида талаба қизлар ҳам фаол қатнашиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Эътиборлиси, бу каби учрашувлар айнан қизлар даврасида, улар яшаб турган жойларида ташкил этилганлиги уларнинг эркин баҳс-мунозараларга киришишларига имкон берди. 
Тадбир сўнгида талаба қизлар меҳмонларга қизиқарли маърузалари учун миннатдор эканликларини билдириб, бу каби давра суҳбатларидан мамнун эканликларини таъкидладилар.

http://www.samdu.uz/assets1/plugins