Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Ёшлар диний экстремизмга қарши

img

31 октябрь куни Самарқанд Давлат университети Касбий таълим факультетида “Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Самарқанд вилояти бош имом хатиби ўринбосари Х. Сатторов иштирок этиб, талаба-ёшларга ислом дини, унинг мазмун-моҳиятиҳақида маълумотлар берди. Жумладан, бугунги глобаллашув шароитида динимизни бузиб талқин қилиш, уни ўзларига ниқоб қилиб, жамият тинчлигига рахна солишга уринаётган “қора кучлар”нинг нечоғлик хавфли эканлиги таъкидланди ва буларга кўплаб ҳаётий мисоллар келтирилди.
Шунингдек, давра суҳбатида кийиниш маданияти, ўз миллий қадриятларимизга содиқ қолиш ҳақида билдирилган фикрлар барчада катта қизиқиш уйғотди. Тадбирда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга тўла жавоб олдилар.

http://www.samdu.uz/assets1/plugins