Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Ахборот хавфсизлигининг янги тенденциялари ўрганилмоқда

img

Тошкентда "Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ахборот хавфсизлиги. Муаммолар ва уларни ечиш йўллари" мавзуида анъанавий йиллик семинар бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда ахборот технологиялари жадал ривожланаётгани, улар жамият ҳаётининг барча жабҳаларига интеграция қилинаётгани ахборот хавфсизлигини таъминлаш ҳамда истеъмолчиларни мавжуд кибертаҳдидлардан ҳимоя қилишга қодир тизим яратишга эҳтиёж уйғотаётгани таъкидланди. 

Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб халқаро ахборот ва коммуникация технологиялари хавфсизлиги тизимига қўшилган. Давлатимизда яратилган самарали ахборот хавфсизлигини таъминлаш тизими, барча давлат органларининг кибертаҳдидларга қарши курашишга доир саъй-ҳаракатларини батафсил ўрганиш бунга имкон яратди. 

Анжуманда давлат ахборот хавфсизлиги соҳасини назорат қилувчи меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, "Электрон ҳукумат" тизимини кибертаҳдидлардан самарали ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилди, Ўзбекистон давлат органларининг ахборот тизимлари ва дастурий комплекслари ҳолатини баҳолаш натижалари тақдим этилди. 

Манба:uza.uz
 

http://www.samdu.uz/assets1/plugins