Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Китобхонлик – маънавий баркамоллик белгиси

img

Талабаларда китобхонликка қизиқишни кучайтириш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантириш мақсадида Ижтимоий-иқтисодиёт факультети 1-босқич талабаларининг А. Жомий номидаги Ахборот ресурс маркази ҳамда А. Пушкин номидаги вилоят Ахборот ресурс марказига саёҳати уюштирилди.
Тадбир давомида ёшларнинг китоб ўқишга интилиши ва қизиқишини янада ошириш, ўзбек ва жаҳон адабиёти намояндаларининг асарларини ўқишга, уларнинг маънавий ва мафкуравий онгини янада бойитишга, бўш вақтларини кўпроқ китоб билан мулоқот қилишга чақириш борасида амалга оширилаётган самарали ишлар хусусида сўз юритилди. 

http://www.samdu.uz/assets1/plugins