Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Қариндош уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари

img

Самарқанд давлат университети Биология ва кимё факультетида қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 
Самарқанд вилояти ҳокими муовини Марҳабо Ғафурова, Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти Самарқанд вилоят ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Эргашева Нигора Ўткуровна, вилоят бош имом-хатибининг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси Темирова Нозимахон Темировна ва СамДУ хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси Шарофат Тухлиева иштирок этган тадбирда «Қариндош уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари» мавзусида маърузалар тингланди. 
Давра суҳбатини ўтказишдан мақсад талаба қизларга қариндош-уруғчилик асосида тузилган никоҳнинг салбий оқибатлари тўғрисида ахборот бериш ва бундай никоҳларнинг олдини олишдир. Тадбир якунида факультет хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигора Рахматова раҳбарлигида қизларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган “Моҳир қўллар” тўгарагининг намойиши тақдим этилди.