Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

СамДУ талабалари ўртасида спорт мусобақалари бошланди

img

Самарқанд давлат университетида факультетлараро ва бўлимлараро талабаларнинг 70-спартакиадаси бошланди.
Спартакиада мобайнида спортнинг баскетбол, волейбол, қўл тўпи, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, мини футбол, кураш, дзюдо каби турлари бўйича мусобақалар ўтказиш режалаштирилган.
Мазкур мусобақалардан кўзланган мақсад ёш авлодни жисмоний тарбия ва спортга жалб қилиш, уларнинг жисмонан бақувват, маънан етук инсонлар этиб тарбиялаш, талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва шу орқали уларнинг маданий дам олишларини таъминлаш ҳисобланади. 
Келгуси йилнинг апрелигача давом этадиган спорт мусобақаларида университет талабаларидан юзлаб йигит-қизларнинг иштирок этишлари кутилмоқда.

Мавлон Бобохонов, 
Рус филологияси факультети деканининг 
маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

 

http://www.samdu.uz/assets1/plugins