Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Диний экстремизм – башарият муаммоси

img

2017 йил 19 октябр куни Самарқанд давлат университети Механика-математика факультетида диний экстремизм, терроризм ва уларнинг салбий окибатларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни факультет декани А. Бегматов очди ва инсониятга таҳдид солаётган бу глобал иллатларнинг кўплаб инсонлар ҳаётини барбод қилаётганини айтиб ўтди. Учрашувда сўзга чиққан Самарқанд шаҳар Руҳобод жоме масжиди   Бош имом-хатиби Тўлқин ҳожи Амиров – инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига таҳдид солаётган трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири бўлиб, ўзининг чегара танламаслиги ҳамда гирдобига асосан ёшларни ва аёлларни тортаётганлиги билан барчада катта хавотир уйғотаётганлигини таъкидлади.

http://www.samdu.uz/assets1/plugins