Эдуард Якубов профессор, Холон технология институти президенти: (Исроил)

img

- Самарқанд давлат университетининг Улуғбек олий мадрасаси вориси сифатида эътироф этилиши нафақат Самарқанд ёки Ўзбекистон учун балки Исроил учун ҳам жуда муҳимдир.

Биз Самарқанд давлат университетининг 600 йиллик юбилейи ўтказилишидан жуда хурсандмиз. Тарихдан маълумки Ўзбекистонлик олимлар Беруний, Ал-Хоразмий, Ибн-Сино, Ал-Коши, Ал-Фаробий ва албатта Мирзо Улуғбеклар илмий мероси дунё цивилизациясига муносиб ҳисса бўлиб қўшилган.

1420 йил 21 сентябрда Улуғбек мадрасаси иш бошлаган бўлса, демак ўша санада СамДУнинг ҳам тамал тоши қўйилгандир. 1420 йил Марказий Осиёда илк университет, Мирзо Улуғбек университети яратилди ва бугунги кунгача фаолият кўрсатиб келмоқда. Мазкур дорилфунун тизимида бир неча йўналишларда табиий ва аниқ фанлардан дарслар ташкил қилинган, мадрасада таълим олиш учун энг иқтидорли ёшлар танланган ва уларга дарс бериш учун тажрибали мударрислар жалб қилинган. Ёзма манбалар асосида шуни таъкидлаш керакки  Мирзо Улуғбек мазкур мадрасада ўзи ҳам дарс ўтган, тадқиқот олиб борган. Мирзо Улуғбек асос солган олий мадрасанинг минтақадаги бошқа мадрасалардан энг катта фарқи ундаги назарий билимлар амалий машғулотлар билан ҳамҳонглигидадир. Мадраса мударрислари ўз навбатида Самарқанд расадхонасида фаолият олиб бориб илм толибларини яъни мадраса талабаларини илмий фаолиятга ҳам йўналтирганлар.

Кўриниб турибдики, илк ўрта асрлар даврида Мирзо Улуғбек назарий билимлар амалий фаолият билан чамбарчас боғлиқлигини англаб етган. Масаланинг энг аҳамиятли томони шундаки мазкур услубга бугунги кунда ҳам ривожланган давлатлар университетларида амал қилинмоқда.

Тарихий илдизлари илк ўрта асрларга бориб тақаладиган тарқалган Самарқанд давлат университети нафақат Ўзбекистонда балки Ўрта Осиёда ҳам энг нуфузли университетлардан биридир. Бой академик тарихга эга университет жаҳоннинг бир нечта нуфузли университетлари этиборини қозонган. Университет профессор-ўқитувчилари 100дан ортиқ ҳамкорлик шартномалари доирасида таълим, илм ва маънавий-маърифий мавзуларда ҳамкорлик лойиҳаларида қатнашмоқда.

Бизнинг ҳамкорликдаги ишларимиз, алмашинув дастурлари, тадқиқот дастурлари ҳамда информатика йўналишидаги қўшма диплом бериш амалиётини бошлаганлигимиз – бу бошланиши. Биз келгуси авлодларга замин яратиб ҳамкорлигимизни янада ривожлантираверамиз. Мен ўйлайманки Самарқанд давлат университетининг келажаги буюк бўлади ҳамда яна бу даргоҳдан Мирзо Улуғбеклар, Берунийлар, Ал-Хоразмийлар етишиб чиқади.