Ахтарул Вассей профессор, Мавлона Озод университети ректори: (Ҳиндистон)

img

- Мадрасалар Ҳиндистонда Ислом дини кириб келгандан бошлаб фаолият кўрсата бошлаган. Мадраса муҳим ўқув маркази бўлиб, у нафақат ислом уламоларини етиштиришда, балки муҳандислар, шифокорлар, меъморлар ва файласуфлар таёрлашда ҳам муҳим аҳамият касб этган. Деҳлидаги, Лаҳор, Жаунпур ёки Бидар мадрасаларининг барчаси мукаммал таълим даргоҳлари вазифасини ўтаган. Мадрасалардан турли соҳалар бўйича машҳур олимлар ва шахслар етишиб чиққган. Улардан бири Тож Маҳалнинг меъмори Аҳмадий Лаҳоридир. Мадрасалар бу бизнинг илк билим берадиган ва билим оладиган даргоҳлар ҳисобланади ва шунинг учун уларни биз ўша замонлардаги университетлар, деб атасак хато қилмаган бўламиз.

Ҳозирги кунда ҳам Ҳиндистонда мадрасалар жуда яхши ишламоқда. Ҳиндистон ҳукумати мадрасаларда таълимни кучайтириш ва модернизация қилишда молиявий ёрдам кўрсатмоқда.

Самарқанд давлат университетининг 600 йиллиги бу бутун дунёда кенг нишонланадиган хақиқий байрамдир. Улуғбек олий мадрасасининг маърифат зиёси нафақат Ҳиндистонга балки бутун Шарқ оламига таралганлигини юқоридаги тарихий ҳақиқатлар ҳам кўрсатиб турибди.