Ефим Пивовар академик, Россия давлат гуманитар университети президенти: (Россия Федерацияси)

img

- Кейинги йилларда Россия давлат гуманитар университети ва Самарқанд давлат университети ўртасида ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланмоқда. Келгусида биз СамДУ билан жуда катта лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирганмиз.

Мен тарихчи олим сифатида халқ депутатлар Самарқанд вилоят Кенгашининг 2020 йил 26 июндаги қарори билан Самарқанд давлат университетининг 600 йиллик юбилейини 2020 йил 21 сентябрь куни нишонлаш таклифи қўллаб-қувватланганини жуда катта мамнуният билан қабул қилдим.

Мазкур юбилей тантаналарини ўтказиш дастуридан бир қатор тадбирлар ўрин олган. Улар нафақат мадрасаи олияга оид тарихий мактабларни  теран илдизларини эътироф этиш балки бугунги кунга мос услубият намуналарини таҳлил қилиш ва замонавий университетлар тизимига татбиқ этишдан иборат.

Мозийга назар ташлайдиган бўлсак, Мирзо Улуғбек асос солган мадраси ва унинг тизимида фаолият кўрсатган бир нечта мадрасалар ўз замонасининг йирик таълим тизимини ташкил даргоҳлари ҳисобланган. Ёзма манбаларнинг гувоҳлик беришича Улуғбек мадраси Ўрта Осиё минтақасида қолаверса бутун дунё энг машҳур мадрасалар етакчиси бўлган. Мадрасада ўқиш учун алоҳида иқтидорга эга бўлган ёшлар танланган. Мадрасага тажрибали мударрислар турли минтақалардан таклиф этилган. Мадраса тизимида бир қатор табиий, аник, ижтимоий–гуманитар фанлар илоҳиёт ва диншунослик ҳамда бир нечта чет тиллардан дарслар ташкил қилинган. Мадраса битирувчилари ўз навбатида бошқа мадрасаларда фаолият кўрсатганлар ва мадрасаи олиянинг довруғини кенг тарқатганлар.

2020 йил 16-17 июль кунлари “Самарқанд давлат университети – Улуғбек мадрасаи олиясининг вориси” мавзусида онлайн халқаро конференция ўтказилди. Ушбу анжуманда мен  Улуғбек мадрасасида ўрганилган илмлар нақадар тўғрилиги борасида фикрларимни билдирдим шунингдек мадрасанинг лабораторияси вазифасини ўтаганрасадхонада биринчилардан бўлиб, юлдузлар жойлашуви жадвалини яратилиши дунё олимлари томонидан ҳам эътироф этилганлигини яна бир марта таъкидлашни истайман. Улуғбек ва унинг шогиртлари томонидан олиб борган илмий татқиқотлар бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ.

Самарқанд давлат университети Мирзо Улуғбек олий мадрасасининг бевосита вориси эканлиги ҳамда унинг таъсис этилиш тарихи 1420 йилга бориб туташиши келтирилган. Самарқанд давлат университетининг ёшини 600 йил этиб белгилаш, Ўрта Осиё минтақасида таълим тизимининг қадимий эканлигини эътироф этиш ва тарихий ҳақиқатни тиклаш ўта муҳим аҳамиятга эга.

Мирзо Улуғбек асос солган олий мадрасани давомчиси сифатида Самарқанд давлат университети жамосининг келгуси ишларига мувафаққият тилайман!