Е.Ли профессор, Кеимюнг университети проректори: (Жанубий Корея)

img
  • Самарқандга илк бор сафарим давомида унинг гавҳари бўлган Улуғбек мадрасаси олдида жуда кўп вақтимни ўтказдим.

Довруғи етти иқлимга тарқалган ушбу таълим, маърифат ва маънавият ўчоғи тўғрисида мақолалар ўқиган эдим.

Ўрта Осиё тарихи бўйича суҳбатларда, баҳс мунозараларда ушбу мадрасага оид янги маълумотларга эга бўлган эдим.

Манбаларда кўрсатилганидек Улуғбек мадрасаси – мадрасаи олия мақомига эга бўлиб унга туташ яна бир нечта мадрасалар унинг бўлимлари, филиаллари сифатида иш юритганлар .

Мадрасада дарс берган мударрислар ўз навбатида Расадхонада илмий татқиқотлар олиб борганлар ва илму толибларга раҳбарлик қилганлар.

Бундан кўриниб турибдики, Мирзо Улуғбек асос солган ва ўзи ҳам дарс берган мадрасада, таълим жараёни назарий ва амалий кўникмалар чамбарчас боғланган ҳолатда олиб борилган.

Шу ўринда яна бир бор таъкидлаш керакки Самарқанддаги Улуғбек олий мадрасаси бутун дунёга машҳур бўлган. Бу даргоҳда бошланган илмий ишлар кейинчалик бошқа мамлакатларга ҳам кўчиб ўтган.

Самарқанд давлат университети  мана шу буюклик ва юксакликнинг давомчиси ҳамда ворисидир. Келгусида ушбу жамоа аъзолари билан кенг ва сермаҳсул ҳамкорликни йўлга қўймокчимиз. Бугунги кунда турли соҳаларда фаол меҳнат қиладиган ёшларни - муҳандислик мутахассисликларида таҳсил олишлари учун бир қатор таълим дастурларини яратиш режамиз бор.

Жанубий Кореянинг Кеимюнг университети 60 йиллик тарихга эга бўлган университет сифатида ўзидан 10 марта кўпроқ тарихга эга Самарқанд давлат университети билан алмашинув ва ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдордир.

Дастлабки ҳаракатларимиз натижасида 2017 йили Кеимюнг университети Кореянинг КОИCА ташкилоти кўмагида Ўзбекистонда автомобиль саноатини ривожлантириш ва Самарқанд вилоятида ишчилар даромадини ошириш бўйича ҳамкорликдаги лойиҳани олиб бормоқда.

Мен 600 ёшга кирган СамДУнинг профессор-ўқитувчиларини, талабаларини ва бутун Ўзбекистон халқини ушбу байрам билан табриклайман!