Криста Пиккат, ЮНЕСКО Марказий Осиё Кластер ваколатхонасининг рахбари: (Қозоғистон)

img

- Самарқанд давлат университети Улуғбек мадрасасининг вориси мавзусига бағишланган халқаро онлайн-конференцияда иштирок этаётганимдан жуда хурсандман.

Конференция даструрига киритилган маърузалар Мирзо Улуғбек мадрасаси ва замонавий таълим тизимига асос солинган сананинг 600 йиллигига бағишланган. Дастурдан кўриниб турибдики, илмий анжуманда бой тажрибага эга йирик мутахассислар қатнашмоқда.

Қадимги Шарқ цивилизациясининг марказларидан бири бўлган Марказий Осиё ва унинг "юраги" Ўзбекистон жаҳон фани ривожига салмоқли ҳисса қўшган буюк алломалар ва мутафаккирларнинг ватанидир.

Буюк математик ва астроном, давлат раҳбари,  илм-фан, маънавият ва маърифат фидойиси, қомусий олим Мирзо Улуғбек ушбу мутафаккирлар қаторида алоҳида ўрин эгаллайди.

Амир Темур ва Темурийлар Ренессансининг шаклланиши ва ривожланишида Марказий Осиёдаги қадимий маданият ва маърифат марказларидан бири бўлган Самарқанд шаҳри муҳим аҳамият касб этади.

          Шарқ кўлёзмаларини таҳлил қилганда Ўрта асрлар даврида илм-фан ривожи жадал ривожлангани кўзга ташланади. Ўша пайтдаги илм-фан ва таълим жараёни ҳолатини таҳлил қилган Мирзо Улуғбек жамият равнақи ва барқарор ривожланишида замонавий таълим ва таълим олиш ҳуқуқига барча фуқаролар эга бўлиши муҳимлигини англаб минтақада бир қатор мадрасалар қуришга киришган. 

Манбаларда кўрсатилганидек ушбу Улуғбек мадрасаси – мадрасаи олия мақомига эга бўлиб унга туташ яна бир нечта мадрасалар ўз фаолиятини ҳамкорликда олиб борган.

ЮНЕСКО фаолиятида ҳамкорликда ташкил қилинган кафедралар алоҳида эътиборга сазовор. Шунинг учун Самарканд давлат универсиетида ЮНЕСКО шафелигида Самарканд тарихи кафедрасини ташкил қилиш максадга мувофик бўлади, деб ўйлайман ва ташкилотимиз томонидан амалий ёрдам кўрсатишга тайёрмиз.

Мазкур кафедра ходимлари бир қатор нуфузли университетлар жамоалари билан ҳамкорликида минтақадаги илм-фан, таълим, маънавият ва маърифат тарихини ўрганиб ушбу жараёнларнинг бугунги кунга мос ютуқларини чуқур таҳлил этиб, университетларда қўллашлари мумкин бўлади.

ЮНЕСКО ташкилоти фан ва таълим тарихига бағишланган изланишларини, лойиҳаларини ҳар доим қўллаб-қуватлайди. Мазкук йўналишда тадқиқотлар олиб бораётган олимларнинг ишларига бефарқ эмас.

Тарих бу бизнимиз, келажагимиз ҳаётимизга бўлган тўғри муносабатимиз.

Мен Самарканд давлат универсиети профессор-ўқитувчиларини, талабаларини СамДУнинг 600 йиллиги билан табриклайман. Ушбу йўналишдаги ишлар давом этишига, янги-янги маълумотлар ва мактаблар топилишига ишонаман.