Самарқанд давлат университетига 1420 йилда асос солинган


Ҳиндистонлик профессорлар билан ҳамкорлик вебинарли мулоқот тарзида самарали давом етмоқда

img

Жаҳонда cовид-19 пандемиясининг юзага келиши билан дунё олимларининг ўзаро тўғридан тўғри мулоқоти ҳам чекланиб қолди. Шундай бўлсада дунё илм-фан аҳли замонавий янги инновациялардан фойдаланган ҳолда халқаро ҳамкорликни амалга ошириб келмоқда. Жаҳоннинг барча олимлари коммуникацион технологиялардан фойдаланган ҳолда мулоқот қилмоқда. Самарқанд давлат университети, жумладан халқаро таълим дастурлари факултети жамоаси ҳам бундан самарали фойдаланмоқда. Факултетнинг профессор-ўқитувчиси Ш. Ахмедова Ҳиндистоннинг Технология институти Гуманитар ва ижтимоий фанлар кафедраси (Департмент оф Ҳуманитиес анд Соcиал Сcиенcес Индиан Институте оф Течнологй) аъзоси Др. Табассум Қази билан биргаликда Зоом платформаси орқали онлине вебинар ташкил қилди. Др. Табассум Қазининг онлине маърузалари  пандемия даврида амалга ошириш мумкин бўлган социал-психологик тадқиқотларга бағишланган бўлиб, унда нафақат мутахассис профессор-ўқитувчилар, балким, социал психология ва методологияни ўрганаётган доктарантлар, магистрлар ва университетнинг талабалари иштирок етишмоқда. Инглиз тилида олиб борилаётган ушбу онлине вебинардан барча қатнашчилар мамнунлар ҳамда улар янги билимларни егаллашга ҳаракат қилябдилар.

Муалифлар: Ш.Б.Ахмедова, С.Я.Умаров