Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


"СамДУнинг барча йўналишлари профессор-ўқитувчилари психология ва методология усулларини нозик сирларини ўрганишмоқда"

img

 

 

Бугунги кунда жаҳонда кенг тарқалган COVID-19 пандемияси сабабли дунё илм аҳлининг бевосита мулоқоти чекланиб қолди. Аммо шундай бўлсада илм аҳли янги илмий натижаларга еришишга ҳаракат қилиб келмоқда. Дунё олимлари масофадан туриб мулоқотни кенг йўлга қўйди. Бу борада Самарқанд давлат университети Халқаро таълим дастурлари факултети жамоаси ҳам самарли тарзда илмий тадқиқотларини давом еттирмоқда. Факултет профессор-ўқитувчиси Ш. Ахмедова бир қанча вақтдан бери Ҳиндистоннинг Мумбай Технология университети профессори Азизуддин Кҳан билан бирга илмий изланишлар олиб бормоқда еди. Бугунги кунда еса бу ҳамкорликни янада кенгайтириб, Зоом дастуридан фойдаланилган ҳолда Ҳиндистоннинг Мумбай Технология университети профессори Азизуддин Кҳан томонидан олиб борилаётган масофавий вибенарларда психология ва методология соҳасида илмий тадқиқотда қўлланиладиган методлар билан биргаликда янги тадқиқот усуллари ўргатилиб келинмоқда. Нафақат факултет жамоаси балким, СамДУнинг барча йўналишлари профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва талабалари психология ва методология усулларини нозик сирларини ўрганишмоқда. Барча иштирокчилар инглиз тилида олиб борилаётган бундай масофавий таълимдан мамнун бўлиб янги ва замонавий билимларни егаллашга интилмоқдалар.