Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Олий таълимни коррупсиясиз соҳага айлантириш-устивор вазифа

img

Самарқанд Давлат университети фаоллар залида бўлиб ўтган тадбирда Самарқанддаги барча олий ўқув юртларининг ректорлари ва профессорлари, факультетлар деканлари, кафедра мудирлари, Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари, матбуот ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Йиғилишни СамДУ ректори Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов олиб борди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати қонунчилик суд-ҳуқуқ масалалари ҳамда коррупсияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ботир Матмуродов маъруза қилди.

  • Давлатимиз раҳбари Парламентга, халқимизга мурожаатида коррупсияга қарши курашиш барчанинг, раҳбарлардан тортиб оддий фуқароларгача инсоний бурчига, қалб даъватига айланмоғи шартлигини алоҳида таъкидлангани бежиз эмас, - дея сўзини бошлади маърузачи. – Олий таълим коррупсиясиз, тўғри, шаффоф, ҳалол, виждонан бўлмоғи керак.
  • Ҳар бир шаҳс, қайси лавозимда бўлишидан қатъий назар Президентимизнинг гапларидан тегишли хулоса чиқариши, биз барчамиз коррупсия ҳолатларига нисбатан муросасиз бўлишимиз керак. Коррупсия- таълимни, тараққиётни жиловлайди, тўғаноқ бўлади. Унга нисбатан эътиборсизлик қилмайлик…

Йиғилишда коррупсияга қарши курашда барчамиз фаол бўлиш билан бирга, бу ишга аҳолини, кенг жамоатчиликни, фаол ёшларимизни, талаба йигит-қизларни жалб этиш лозимлиги такидланди.

SamDU

SamDU

SamDU

СамДУ матбуот хизмати.