Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Иқтисодиёт ва бизнес факултетида назария ва амалиёт интеграцияси доирасида маҳорат дарслари бошланди

img

Самарқанд давлвт университетида  банк, молия, солиқ соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳамда соҳага оид қонун ҳужжатларидаги янгиликлар ҳақида профессор ўқитувчилар, доктарантлар ва магистрларни мунтазам хабардор қилиб бориш мақсадида Иқтисодиёт ва бизнес факультети томонидан етук иқтисодчи олимлар ва амалиётчи мутахассислар таклиф қилиниб, белгиланган режа ва тасдиқланган дастурлар асосида давра суҳбатлари, маҳорат дарслари ва сайёр дарслар ташкил этилиб келинмоқда.

Университетнинг 105 аудиториясида 15.02.2020 санада режа асосида маҳорат дарси ташкил этилди. Ушбу дарсда Asia Alliance банк бўлим бошлиғи К.Абдуҳамидов “Рақамли иқтисодиётда бизнес режа ишлаб чиқиш” ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Бош мутахассиси Д.Аъзамов “Бизнесда мулоқот” мавзусида маҳорат дарси ўтказдилар.

Тадбирда сўз олганлар Олий Мажлисга йўлланган Президент мурожаатномасида банк тизимида рақамли технологияларни қўллаш, янги банк маҳсулотларини жорий этиш ва дастурий таъминотлар бўйича замон талабларидан 10-15 йил орқада қолаётгани, соҳа учун тайёрланаётган кадрларнинг бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги ҳақида танқидий фикрлар билдириб ўтилганини айтиб ўтдилар.

Шундан келиб чиқиб, банкларда ахборот технологияларини кенг тадбиқ этишга қодир салоҳиятли мутахассисларни етказиб беришда олий таълим муассасалари билан бевосита амалий ҳамкорликни янги босқичга чиқариш бўйича фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди. Жумладан, банклар ўз кадрлар сиёсати ва фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, олий таълим муассасасининг ўқув-услубий таъминотини сифат жиҳатидан яхшилаш борасида банк соҳасидаги сўнги ўзгариш ва жорий этилаётган дунё стандартлари асосида назариётчи педагоглар билан амалий иш олиб бориш мақсадга мувофиқ эканлиги айтиб ўтилди. Дарс машғулотларини соҳадаги бугунги ислоҳотлар жараёнига монандлигини таъминлаш мақсадида соҳанинг малакали мутахассисларини бу жараёнга жалб этиш зарур.

Шунингдек, олимлар, соҳа мутахассислари, тадбиркорлар ва талабалар иштирокида бизнес лойиҳаларни иқтисодий таҳлил қиладиган муаммоли тадқиқот лабораториялари фаолиятини йўлга қўйиш соҳани ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшади. Аҳолида банк тизимига нисбатан ишончни шакллантиришга ва банклар фаолиятига четдан аралашиш ҳолатларига чек қўйишга қаратилган қонуний асосларни мустаҳкамлаш ва унинг ижросини назорат қилиш борасидаги фикр-мулоҳазалар ҳам қизғин муҳокама қилинди.