Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Қайдасан Мўйноқ? Самарқанд Давлат университети талабалари Оролбўйига борди

img

Самарқанд Давлат университети ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари ҳамда бир гуруҳ фаол талабалар Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида Оролбўйида бўлишди.

Самарқанд Давлат университети талабалари Президентимиз Ш.М. Мирзиёев ташаббуси, саъй-ҳаракати билан экологик аҳволи оғир бу ҳудудда амалга оширилаётган ўзгаришларга, замонавий инфратузилма яратилаётганлигига бевосита гувоҳ бўлдилар. Қисқа бир муддатда бетакрор иншоотлар, спорт комплекслари,  умумтаълим мактаблари, савдо ва маданий-маиший бинолар, ёшлар меҳнат гузарлари, “Нуронийлар маскани”, мактабгача таълим муассасалари барпо этилиши билан маҳаллий аҳолига кўплаб қулайликлар  яратилгани,   бу ерда экологик вазиятни яхшилаш, яшаш ва меҳнат қилиш учун қулай шароит яратиш мақсадида катта ишларни амалга ошираётган аҳолининг якдил, бирдамлигини кўришди.

Оролбўйида  минглаб гектар майдонларга чўл гиёҳлари, саксовул ва иқлимга мос, чидамли ниҳоллар экилмоқда. Орол денгизининг қуриган тузли ҳудудида иқлимбоп қандим, черкес сингари ўсимликлар қадалиб, тузли чанг-тўзон кўчишининг олди олиняпти. Қум барханлари кўчишининг, тузланишнинг шашти пасайтирилмоқда. Бунга талабалар ҳам ўз ҳиссасини қўшишди.

Университетнинг 15 нафар талабаси 2 гектар майдонда шўр ерни ковлаб, саксовул экди. СамДУ ёшлари ўтган йили ҳам профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан Оролбўйига бориб, илмий изланишлар олиб боришди бута ва дарахт кўчатлари  экканди. Бу анъана бу йил ҳам давом эттирилди. Зеро, Ватанимизнинг ҳар бир қарич ери учун барчамиз бирдек масъулмиз ва унинг гуллаб яшнашига ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим.

.

 

 

.