Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


“Академик ўқишлар” қўшма илмий-амалий семинар фаолияти тўғрисида маълумот

img

2020 йил 31 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев олимлар, ёш тадқиқотчилар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари ва ишлаб чиқариш сектори вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда илм-фан соҳасидаги энг муҳим вазифалар муҳокама қилинди.

2020 йил мамлакатимизда Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилиниб, бу борадаги устувор мақсадлар белгиланди.

Юртимизда аввалдан шаклланган илмий мактаблар салоҳиятини ҳисобга олиб, ҳозирги босқичдаги миллий манфаатларимиз ва тараққиётимиз йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, бу йил математика, кимё, биология ва геология фан соҳаларини ривожлантириш танлаб олинди.

Шу муносабат билан, 2020 йил 7-8 феврал кунлари Ўзбекистон Фанлар академияси ва Самарқанд Давлат университети ҳамкорликда минтақанинг илмий ва амалий муаммоларини ўрганишга бағишланган қўшма илмий-амалий семинари бўлиб ўтди.

Илмий-амалий семинарда Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Б.С.Юлдашев, Ўзбекистон Фанлар академияси бош илмий котиби Ғ.А.Бахадиров, Ўзбекистон Фанлар академияси аъзоси А.Қаюмов, Самарқанд Давлат университети ректори Р.И.Халмурадов ва 50 дан ортиқ олимлар, докторантлар ва мустақил тадқиқотчилар иштирок этдилар.

Илмий-амалий семинар Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Б.С.Юлдашев ҳамда Самарқанд Давлат университети ректори Р.И.Халмурадовнинг кириш сўзлари билан очиб берилди.

Кириш сўзида СамДУ ректори проф.Р.Халмурадов бугун илмий-фан соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, илмий-фанни ривожлантириш учун амалга оширилаётган ишлар ва бу соҳани ривожлантириш учун олдимизда турган вазифаларга тўхталиб ўтди.

photo_2020-02-07_17-00-14

ЎзР ФА президенти, академик Б.С.Юлдашев 2019-йил 29-октабрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги Қонуни ижроси ва Ўзбекистонда илм-фан соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Президентимизнинг 2020 йил 31 январ куни илмий-фан ходимлари билан учрашувида белгилаб берилган вазифалар тўғрисида семинар иштирокчиларига кенг маълумотлар берди.

Қўшма илмий-амалий семинарда минтақанинг илмий ва амалий муаммоларини ўрганишга бағишланган 42 та илмий маърузалар тингланди.

SamDU

Илмий семинарда Самарқанд (СамДУ, СамВМИ, СамДАҚИ, ТАТУ Самарқанд филиали, СамДЧТИ, СамИСИ), Қашқадарё (ҚарДУ), Жиззах (ЖизПИ, ЖизДПИ), Навоий (НавКИ, НавДПИ) вилоятларидаги олий ўқув юртларининг олимлари ўз маърузалари билан қатнашди.

SamDU

photo_2020-02-07_17-00-41Семинарда айниқса, ф-м.ф.д., проф. И.Ф.Икромовнинг “Ссилляторные интегралы и их приложения”, ф-м.ф.д., проф. А.Б.Хасанов “Интегрирование модифисированного уравнения кортевега-де фриза с дополнителным членом”, ф-м.ф.д., проф. Низомов Неъматнинг “Фотоника молекул родаминовых красителей в растворах, полимерных матрисах и пленках”, ф-м.ф.д. А.Имомовнинг “Структурные и асимптотические свойства марковских ветвящихся случайных процессов с иммиграцией”, т.ф.д., доц. Ф.Умировнинг “Маҳаллий хом-ашёлар асосида комплекс самарали дефолиантлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш”  номли илмий маърузалари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Семинар давомида бўлиб ўтган муҳокомаларда илм-фан йўналишларида ечимини кутаётган масалалар муҳокама қилинди.

Семинар якунида шундай академик-семинарлар анъанавий тарзда барча илмий-тадқиқот муассасаларида давом эттирилиши таъкидлаб ўтдилди. Семинарда муҳокама қилинган тадқиқиотлар натижаларини амалиётга қуллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Фанлар академиясининг илмий тадқиқот институтлари билан олий таълим муассасаларининг узвий ҳамкорлигини ташкил қилиш бўйича амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.

Семинарда илмий-тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолиятининг узвий боғлиқлигини назарда тутувчи, яъни илмий тадқиқотларни амалий аҳамиятига эътибор қаратиш ва дастур ишлаб чиқиб, уни босқичма-босқич жорий этиш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.