Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Алишер Навоий шеъриятининг ўз давридаги шарқона эътирофи

img

2020 йил 7 февраль куни Самарқанд давлат университетида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишлаб  “Алишер Навоий шеъриятининг ўз давридаги шарқона эътирофи” мавзусидаги илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Унда навоийшунос олимлар, Ўзбекистон миллий тикланиш демократик партияси вилоят бўлими кенгаши ва Ўзбекистон миллий гвардияси вилоят бошқармаси вакиллари, университетнинг профессор-ўқитувчи ва талабалари, жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Анжуманда сўзга чиққанлар буюк мутафаккирнинг туркий халқлар ва мусулмон Шарқ адабиёти тарихига қўшган бетимсол ҳиссаси, шоир ижодини ўрганиш юзасидан олиб борилаётган тадқиқотлар ва янги топилмалар хусусида сўз юритдилар.

Тадбирда, шунингдек, “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси томонидан чоп этилаётган “Оққўюнли мухлислар девони” китобининг ҳам тақдимоти ўтказилди. Мазкур нашрда Алишер Навоий шеърлари асосида тузилган “Оққўюнли мухлислар девони” жорий ёзувда эълон этилмоқда. Китоб филолог-олимлар, Навоий ижодига қизиқувчилар аудиториясига мўлжалланган. 

Анжуманда шоир ғазалларидан намуналар ҳам ўқилди.