Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Ҳоким ўринбосари билан учрашув

img

Самарқанд Давлат университети ректори Рустам Халмурадов ҳамда Иқтисодиёт ва бизнес факультети профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлари иштирокида ўзига хос учрашув ташкил этилди.

Унда вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Жамшид Ўроқовнинг “Самарқанд вилоятида 2019-йилда амалга ошитрилган кенг кўламли ишлар ва келгусидаги истиқболли режалар” тўғрисидаги тахлилий маърузаси тингланди. Маърузачи ялпи ҳудудий махсулотнинг ўсиши, қишлоқ  хўжалиги кластерларининг ўрни, бандлик масалалари, аҳоли турмуш даражаси, туризмни ривожлантириш, вилоятнинг ташқи савдо айланмаси масалаларига атрофлича тўхталиб ўтди.

Маъруза сўнггида талаба-ёшлар ва тадбир иштирокчилари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларига аниқ ва тўлиқ жавоблар олишди.