Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Конституция – бахтимиз қомуси, ҳаётимиз кафолати

img

8-декабр – Ўзбекистон Республикаси конституцияси куни муносабати билан СамДУда тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тадбирни Университет ректори Рустам Ибрагимович Халмурадов очар экан Бош қомусимизнинг аҳамияти мамлакатимиз фуқароларининг тинч ва осуда яшаши, меҳнат қилиши, ўқиши, дам олиши қонунлар асосида кафолатланганлигини таъкидлаб ўтди.

Тўпланганларни Конституциямиз қабул қилинганлигининг 27-йиллиги билан муборакбод этди.

SamDU

Тантанали тадбирда университет профессор-ўқитувчилари, ишчи хизматчиларидан 100 нафар киши байрам совғалари билан тақдирланди.

SamDU

SamDU

СамДУ  “Гулдаста” ансамбли аъзолари ижросидаги симфоник мусиқа, миллий тароналар, дилбар қўшиқлар тадбирнинг бадиий қисмини бошлаб берди.

Айниқса, жонли ижрода янграган университет санъацҳунослик факультети талабалари иштирокидаги лирик қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.

Шунингдек, хорижий тилларда ижролар янгради.

SamDU

SamDU

SamDU

СамДУ матбуот хизмати.