Р А Д Д И Я

img

Шу йилнинг 23 ноябрь куни “Talaba.uz” телеграм саҳифасида исми- шарифи кўрсатилмаган талаба СамДУнинг психология ва ижтимоий фанлар факультети жамоаси янги бинога кўчганлиги ва бу ерда таҳсил соатлари мажлислар залида ўтилаётганлигидан нолиб ёзган эди. Ҳақиқатдан ҳам, бир ярим ҳафта аввал мазкур факультет талабалари сонининг ошганлиги сабабли янги бинога кўчирилган. Бу ҳақда факультет декани Раҳматилла Мирзаев қуйидагича изоҳ берди:

“2019-2020 ўқув йилида психология ва ижтимоий фанлар факультетида талабалар сони кескин кўпайган. Шу муносабат билан ушбу факультетни университет тасарруфига ўтказилган 1-сон педагогика коллежи биносига кўчиришга қарор қилинган. Мазкур бино ўрта-махсус таълим тизимига мўлжалланганлиги сабабли ва юзага келган ҳолатдан чиқиш мақсадида бинодаги мавжуд мажлислар зали дарсга мослаштирилиб, ундан фойдаланилмоқда”...

 Биз ижодий гуруҳимиз билан факультетнинг янги биносида бўлиб, аҳвол билан танишдик. Бу ерда 1070 нафардан зиёд талаба ўқимоқда. 23 та аудитория улар ихтиёрида. Шулардан  2 та аудитория 40 нафар, 6 та ўқув хонаси 18 нафар, қолганлари 30 нафар талаба ўрнига эга. Уларнинг иситиш тизими ўртача. Мажлислар залида ёруғлик ва иссиқлик тизими  мўътадил  ҳолатда.

Мавжуд шарт-шароитларни янада яхшилаш чоралари  кўриляпти. Янги бино қурилиши юзасидан 2020 йилги инвестицион Дастурга таклифлар киритилган.

 

 

СамДУ  матбуот  хизмати