Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Италия делегацияси СамДУга ташриф буюрди

img

Самарқандда бўлиб ўтаётган I Халқаро Инвестицион форум иштирокчиларидан бир гуруҳи шу йилнинг 23–ноябрь куни Самарқанд Давлат университетига ташриф буюрди. Италиялик делегация аъзолари СамДУ ректоратида муносиб кутиб олинди. Ўзаро самимий мулоқот чоғида университет ректори, профессор Рустам Халмурадов хорижликларга Самарканд Давлат университетининг тарихи, бугуни, профессор- ўқитувчилар, жамоа зиммасидаги устивор вазифалар, фан-таълим, инновация, кадрлар тайёрлаш хусусида маълумот берди. Хориждаги номдор  олий ўқув даргохлари, айниқса, Италиянинг нуфузли университетлари билан юқори малакали мутахассислар тайёрлаш борасидаги ҳамкорликни  мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Италиянинг Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фантано жаноблари самимий қабул учун ўз миннатдорчилигини билдириб, куни кеча Тошкентда Ўзбекистон Президенти билан бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувга юқори баҳо берди. Италия ва Ўзбекистоннинг халқаро алоқалари янги боскичга  кўтарилгани, барча соҳаларда, хусусан, таълимда ҳам узвий яқинлик ришталарини ўрнатишга тўхталиб ўтди.

Музокараларда Инсубрия, Бергамо, Милан ҳамда Самарқанд Давлат университетларининг халқаро алоқалар бўйича проректорлари хам иштирок этишди.

Шундан сўнг, СамДУ ректори, Рустам Ибрагимович Халмурадов ҳамда Италиядаги Инсубриа университети проректори, профессор Джоржио Замберитти тарихий меморандумни имзолашди. Томонлар бир-бирларига эсдалик совғалари топширдилар.

SamDU

SamDU

SamDU

 

СамДУ матбуот хизмати.