Жаҳон банки ходимлари университетга ташриф буюрди

img

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 февралдаги 166-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш” лойиҳасининг Академик инновациялар фонди грант қўлланмасига мувофиқ Академик инновациялар фонди томонидан молиялаштирилаётган грант лойиҳаси бўйича олиб борилаётган ишларни жойида ўрганиш мақсадида олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда жаҳон банкининг таълим бўйича етакчи мутахассиси Диего Амбаш раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Самарқанд Давлат университетига ташриф буюришди.

SamDU

Ишчи гуруҳи аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги Академик инновацияларни қўллаб-қувватлаш фондининг AIF-2/13 рақамли “Ўзбекистон Олий таълим муассасаларида ўқитувчилар фаолиятини баҳолаш” мавзусидаги лойиҳани бажарилиши бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.

SamDU

Академик инновациялар фонди томонидан молиялаштирилган мазкур лойиҳа Ўзбекистонда олий таълим тизимини модернизация қилишга қаратилган лойиҳа доирасида амалга оширилмоқда.

SamDU

Лойиҳанинг мақсади профессор-ўқитувчи фаолиятини баҳолашнинг асосий мезонларини ишлаб чиқиш ва апробациядан ўтказишдан иборат.  Ўқитувчи фаолиятини махсус ишлаб чиқилган мезонлар бўйича баҳолашнинг электрон дастурини ишлаб чиқилади ва шу асосда ўқитувчиларнинг фаолиятини объектив ва кўламли равишда баҳолаш амалга оширилади.

Самарқанд давлат университетида таълим сифатини ошириш, профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолаш, университетнинг ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланганлик даражаси ҳамда шу соҳада олиб борилаётган ишлар муҳокома қилинди. Муҳокомаларда университет ўқув ишлари бўйича проректори А.Солеев, таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи, ахборот технологиялари маркази бошлиғи ва AIF-2/13 рақамли грант ижрочилари иштирок этишди.

SamDU

Ушбу лойиҳа доирасида университетда “Профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолаш” маркази ташкил қилинди ва замонавий тарзда жиҳозланди.

SamDU

Лойиҳа доирасида амалга оширилган ишларни доимий мониторинг қилиб бориш, белгиланган вазифаларнинг ўз муддатида сифатли бажарилиши, кутилаётган илмий натижаларга эришиш учун барча зарурий чораларни кўриш, амалга оширилган ишларни ҳужжатлаштиришда ижрочи ходимларнинг масъулиятини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

SamDU