СамДУ га Хитойнинг Шанхай материя ва медицина илмий тадқиқотлар институти делегацияси ташрифи

img

2019 йил 12 ноябрь куни СамДУга Хитой фанлар академиясига қарашли Шанхай материя ва медицина илмий тадқиқотлар институтининг директори Ли Жиа бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Мехмонларни СамДУ халқаро алоқалар бўйича проректори М.Носиров ва Кимё факультети декани Н.Мусулмоновлар кутиб олди. Учрашувда икки олий таълим муассасаси ўртасида грант хисобига магистрлар ва докторантлар тайёрлаш бўйича келишиб олинди.

СамДУ 63-аудиториясида Кимё факультети профессор-ўкитувчилари, докторантлари, магистрлари ва талабаларига делегация раҳбари проф. Ли Жиа томонидан мастер-класс ўтилди. Учрашув сўнгида мехмонлар СамДУнинг салохияти, музейлари ва Самарқанд шахрининг диққатга сазовор жойлари билан танишдилар.

SamDU

SamDU

SamDU

СамДУ матбуот хизмати