Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

img

Самарқанд давлат университетида Республикамиз мустақиллигининг 26 йиллиги ва Билимлар кунига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.

Шундай тадбирлардан бири касбий таълим факултетида бўлиб ўтди. Тадбирда факултет декани доцент О. Эшниёзов “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон”  мавзусида маъруза қилди.

Байрам тадбирида факултет профессор-ўқитувчиларидан Ўзбекистон халқ артисти, профессор Абдурашид Эргашев, доцент  Жаводбек Козимов, катта ўқитувчи Ўткир Ўтановларнинг Мустақиллик, ватанпарварлик, Ватан олдидаги бурч ҳамда буюк сиймолар хотираси ҳақидаги маърузалари тингланди.