Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Ипак йўли университетлараро футбол кубоги мусобақасида СамДУ талабаларининг иштироки

img

2019 йил 22-30 октябр кунлари Хитой халқ Республикасининг Сиань шаҳридаги Шанси педагогика университети (Shaanxi Normal University)да “Silk Road Cup University Football Tournament” номли халқаро ипак йўли университетлараро футбол кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Ҳамкор университетлар ўртасидаги ушбу турнирда Самарқанд Давлат университети, Россия Федерациясининг М.Б.Ломоносов номидаги Москва давлат униерситети, Қирғизистоннинг Қирғизистон миллий университети ва Хитойнинг Шанси педагогика университет талабалари иштирок этишди.

Мусобақада Самарқанд Давлат университети халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи О.Умаров, жисмония маданият факультети “Спорт педагогик маҳоратини ошириш” кафедраси ўқитувчиси Ш.Эрматов ва жисмония маданият факультетининг 15 нафар талабалари иштирок этишди. Турнир давомида Шанси педагогика университети томонидан шахарнинг кўргазмали жойларига саёҳатлар уюштирилди. Бундан ташқари университетлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича фикрлар алмашинилди. Ҳозирги кунда икки ҳамкор университетлар ўртасида икки томонлама диплом бериш дастури мавжуд бўлиб, СамДУ тарих факультетининг 7 нафар талабалари 2+2 дастури бўйича Шанси педагогика университетида таҳсил олишмоқда. Шу билан бирга, 2 нафар магистратура босқичида ва 3 нафар аспирантура босқичида таҳсил олиш учун Шанси педагогика университетига талабалар юборилмоқда хамда ҳамкор университетнинг 2 нафар ўқитувчилари Ma Qian ва Ma Xiaoyu лар университетнинг халқаро таьлим дастурлари факультетига хитой тилидан дарс бериш учун ташриф буюрмоқда.

Мусобақа натижасига кўра 1-ўрин М.Б.Ломоносов номидаги Москва давлат униерситети 2-ўрин Самарқанд Давлат университети 3-ўрин Шанси педагогика университети талабаларига насиб этди. Томонларга кубок ва эсталик совғалар топширилди.

Халқаро ҳамкорлик бўлими

 

SamDU

SamDU

SamDU

SamDU

Халқаро ҳамкорлик бўлими