ЎЗБЕКИСТОН – БАҒРИКЕНГ МАМЛАКАТ

img

Самарқанд давлат университети рус филологияси факультетида “Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик мамлакати” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Самарқанд шаҳридаги Хўжа Нисбатдор масжиди имом-хатиби Б.Бобохонов иштирок этди. Мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталик ҳақида гапирар экан, Б.Бобохонов халқаро тинчлик ва диний бағрикенглик, динлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат, ўзаро бир-бирини тушуниш мамлакатимиздаги демократиянинг асосий тамойилларидан бири эканлигини таъкидлади.

Тадбирда Суриядан бир гуруҳ ватандошларимизнинг қайтарилишига бағишланган “Меҳр операцияси”ҳужжатли фильми намойиш этилди.

SamDU

SamDU