Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Самарқанд давлат университетида халқаро анжуман

img

16 октябр – Халқаро озиқ-овқат хавфсизлиги куни. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби К.Р.Раҳимовнинг 90 йиллигига бағишланган “Озиқ-овқат хавфсизлиги: Миллий ва глобал омиллар” мавзусида халқаро конференция  бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида иштирокчилар озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишишди.

SamDU

Анжуманни СамДУ ректори, профессор Рустам Халмурадов олиб бориб, мазкур халқаро анжуманнинг мақсади ва аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди.

Конференция ишида Хитой, Россия, АҚШ, Италия, Болгария, Қозоғистон, Қирғизистон каби хорижий давлатлардан 10 дан ортиқ соҳа мутахассислари, жумладан, БМТнинг “Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги” ташкилотининг Марказий Осиё бўйича масъул ходими Гухер Шунгер, Италиядан БМТ “Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Қишлоқ хўжалиги сиёсати бўйича катта маслахатчиси Д.Кинлай, АҚШнинг “VetVittles” компанияси раҳбари, академик Э.Г.Гурман, Россия Фанлар академияси академиги Л.Громова, БМТнинг “Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги” ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили Алишер Шукуров ва бошқалар иштирок этди.

SamDU

Халқаро конференцияда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди ва қатнашчиларга миннатдорчилик изҳор қилди.

SamDU

Конференцияда озиқ-овқат хавфсизлигининг миллий ва халқаро меъёрлари, маҳсулотларнинг сифати, қайта ишлаш ва озуқаларни биологик қийматини сақлаш масалалари, экологик ва озиқ-овқат хавфсизлиги муҳокама қилинди.

SamDU

SamDU

SamDU

Конференция эртага ўз ишини давом эттиради.

СамДУ матбуот хизмати.