Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


«Кийиниш маданиятига риоя қилайлик»

img

Самарқанд Давлат университети хотин-қизлар бошланғич ташкилоти ҳамда География ва экология факультети ҳамкорлигида «Кийиниш маданияти кишининг «ташриф қоғози»дир мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда шоира Хосият Бобомуродова, Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят имом хатибининг бош маслаҳатчиси Нозимахон Темирова, Самарқанд давлат университети фалсафа кафедраси доценти Раъно Тошқувватова, хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси доцент Тухлиева Шарофат Бекташевна исломда оила, шарқ фалсафий тафаккурида кийиниш маданияти, олий таълим муассасаларида талабаларнинг кийиниши ва одоб-ахлоқ қоидалари, оиланинг жамиятда тутган ўрни ва соғлом авлод тарбияси хусусидаги маърузалари билан иштирок этдилар.

Тадбир иштирокчилари талабаларни қизиқтирган барча саволларга жавоб бердилар.

 

SamDU

SamDU

СамДУ  матбуот хизмати