Самарқанд давлат университетига Туркия элчисининг ташрифи

img

Шу йилнинг 9-октябрь куни Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эр ва ҳамроҳлари Самарқанд Давлат университетида эҳтиром билан кутиб олинди.

Туркиялик меҳмонлар СамДУнинг Халқаро таълим Дастурлари факультетида турк қардошларимиз ҳамкорлигида ташкил этилажак ўқув марказидаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

SamDU

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган Халқаро таълим дастурлари марказида талаба-ёшлар туркология, фармацевтика, компюьтер-лингафон йўналишларида таҳсил олиши мўлжалланмокда. Кадрлар тайёрлашда албатта, туркиялик тажрибали мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш мўлжалланмоқда. Талабалар 2 йиллик таълимдан сўнг ўқишни Туркиядаги олий ўқув даргоҳларида давом эттиришади.

SamDU

Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, жаноб  Меҳмет Сурейя Эр ҳамда  СамДУ ректори Рустам Халмурадов бу борада ўзаро маслаҳатлашиб, икки томонлама Қўшма Дастурлар қабул қилиниши хусусида қатьий тўхтамга келишишди.

 

СамДУ  матбуот хизмати