Самарқанд давлат университетига 1420 йилда асос солинган


Университет профессор-ўқитувчилари туман мактабларига ташриф буюрди

img

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида халқ таълими тизимини ривожлантириш масалаларига бағишлаб 23 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Самарқанд давлат университетининг професор-ўқитувчилари  вилоятдаги умумтаълим ўрта мактабларига, айниқса узоқ туманларда жойлашган мактабларга ташриф буюриб, бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар хақида тарғибот ишларини олиб боришмоқда.

SamDU

Шундай ташрифларнинг бирида Самарқанд давлат университетининг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори, иқтисодиёт фанлари доктори АлишерЭштаев, физика-математика фанлари доктори ЭрмаматСаттаров ва фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори ЖаҳонгирЯхшиликов Қўшработ туманининг Жўш қишлоғида жойлашган 32 ва 56-ўрта мактабларга борди.

Университет профессор-ўқитувчилари мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари учун ўз соҳалари бўйича маърузалар ўқидилар.

SamDU

Самимий ва очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувлар мобайнида меҳмонлар ёшларга мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, истиқлолимиз берган имкониятлар, хусусан таълим тизимидаги ўзгаришлар ҳақида сўзлаб бердилар. Ўғил-қизлар ўз орзу-ўйлари, келгусидаги режалари хусусида гапирдилар.

Ташриф давомида мазкур мактабларнинг кутубхоналарига 100 дан зиёд бадиий адабиётлар туҳфа қилинди.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ва

СамДУ Матбуот хизмати