Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ЯНГИ МАҚСАДЛАР БИЛАН

img

Самарқанд давлат университетида рус филологияси, ижтимоий-иқтисодиёт, география ва экология факультетларининг талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги ва Билимлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда мазкур факультетларнинг фахрий профессор-ўқитувчилари, талабалар, уларнинг ота-оналари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Билимлар куни тадбирида сўзга чиққан география ва экология факультет декани С. Аббосов, рус филологияси факультети декани в.б. Р. Ряснянская, ижтимоий-иқтисодиёт факультети декани Ш. Умидуллаев ва ўқитувчи Ш. Жўрақуловлар университетнинг биринчи босқичига ўқишга қабул қилинган талабаларни шундай қутлуғ байрам билан табрикладилар.

Тадбир сўнгида давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинганларга Талабалик гувоҳномаси тантанали равишда топширилди.