Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

“Муқаддас динимиз софлигини асраш-давр талаби” мавзусидаги давра суҳбати

img

Самарқанд давлат университети педагогика факультети “Педагогика” кафедрасида 6-июль куни кафедра профессор-ўқитувчилари, ҳамда магистрантлар иштирокида Президент Ш.Мирзиёевнинг “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш-давр талаби” мавзусидаги маърузасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда факультет декани доц.Ш.Махматмуродов сўзга чиқиб Президент Ш.Мирзиёев Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раҳбарлари, дин арбоблари “Нуроний” ва “Маҳалла” жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ЁИҲ фаоллари, ҳокимликлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, илм, фан ва маданият намоёндалари, исломий таълим муассасалари мутасаддилари иштирокидаги нутқини мазмун-моҳиятини йиғилганларга тушунтириб ўтди.         

Тадбира маърузага профессор Нарзиқул Шодиев ва кафедра мудири доц.К.Ҳасановалар ҳам сўзга чиқиб маърузада маърузада баён қилинган долзарб масалалар ва уларнинг ечимларига оид фикрларини айтиб барчани огоҳликка даъват этди.

Кафедра профессор-ўқитувчиларига таътил вақтида ўтказилган тадбирни моҳиятини маҳаллаларда яшовчи аҳолига етказишларини таъкидланди.

http://www.samdu.uz/assets1/plugins