Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Икки авлод учрашуви

img

Самарқанд давлат университетининг 90 йиллик юбилейи муносабати билан Биология ва кимё факультетида Устоз шогирд рукнида “Икки авлод учрашуви” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда СамДУ Маънавий ва маърифий ишлар бўйича проректори А.А. Эштаев, мураббийлар кенгаши раиси У. Жўраев ва факультетда узоқ йиллар давомида самарали мехнати қилган устоз-мураббийлар иштирок этишди.

Тадбир иштирокчилари давлатимиз раҳбарининг доимий эътибори ва қўллаб-қувватлаши туфайли барча олий ўқув юртларда талабаларга яхши билим бериш, уларга малакали устозларни бириктириш, халқ ичида "Устоз-шогирд" анъанасини давом эттириш каби устувор вазифалар давлат сиёсати даражасида олиб борилаётганлигини алоҳида таъкидладилар.

http://www.samdu.uz/assets1/plugins