Самарқанд Давлат университетида “Очиқ эшиклар куни”

img

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг  истеъдодли, иқтидорли ўқувчиларини танлаш, уларнинг интеллектуал қобилиятларини янада ривожлантириш ва ўқишини  университетда  давом эттиришига ҳар томонлама замин яратиш мақсадида Самарқанд Давлат университетида 2017 йил 10 июн куни Академик лицейлар битирувчилари, 12 июнь куни эса касб-ҳунар коллежлари битирувчилари билан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Тадбирни университет ректори Р.И.Халмурадов кириш сўзи билан очди ва олиб борди.

Тадбир давомида биология фанлари доктори, профессор Ж.Ходжаев, физика-математика фанлари доктори, профессор А.Жумабоевлар университетнинг фаолияти ҳамда Муҳтарам Президентимизнинг “2017-2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги 2017 йил 5 майдаги ПҚ-2955-сонли қарори ижроси бўйича маърузалар қилдилар.          

Тадбирда 800 нафардан ортиқ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари иштирок этишди. Тадбирдан сўнг битирувчиларга университетнинг музей, иссиқхона, музей-лаборатория ва лабораториялари бўйлаб саёҳати уюштирилди.