Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Университетнинг 90 йиллигига бағишланган кўргазма

img

2017 йилнинг 7 июнь куни Касбий таълим факультетида Университетнинг 90 йиллиги муносабати билан “Биз Ўзбекистон ёшларимиз” шиори остида тасвирий санъат асарлари ва амалий ишлар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмани Университет Маънавий-марифий ишлари  проректори А.А.Эштаев очиб берди ва кўргазма ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Кўргазмада факультет профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан ишланган юзлаб  санъат асарлари ва тўгаракларда бажарилган амалий ишлар ўрин олган. Тасвирий санъат кафедраси ўқитувчиси Жамолиддин Рахматов ва 404-гурух талабаси Камрон Ҳамидуллаевлар муаллифлигида санъат асарлари ҳамда мехнат таълими кафедраси ишлаб чиқариш таълими устаси Шожалил Мустафаевлар томонидан яратилган ўймакорлик ишлари  (лавх, карават, шахмат доскалари, хар – хил шаклдаги қутилар) шунингдек талабалар томонидан тикилган ва тўқилган кийимлар кўргазма иштирокчиларида катта тааъссурот қолдирди.