Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


А. С. Пушкин таваллудига бағишланган кеча

img

Ҳар йили 6 июнь куни бутун дунёда буюк рус шоири Александр Сергеевич Пушкин таваллуди ва хотирасига бағишланган маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади. Шу кунларда Рус филологияси факультетида ҳам мазкур сана кенг нишонланмоқда. 
 СамДУ 4-сон ТТЖда шоир, ёзувчи ва драматург Александр Сергеевич Пушкин таваллудига бағишланган қатор шеърият кечалари ўтказилди. Тадбирда А. С. Пушкин асарларининг инсоният маданий ривожида тутган ўрни ҳақида маърузалар тингланди. Шеърият оламига энди қадам ташлаётган Самадова Анора, Раджабова Гульнара, Сардор Ризо, Хабибов Парвиз каби ижодкор талаба-ёшлар шеърларидан намуналар ўқиб бердилар.  
Тадбир иштирокчилари А. С. Пушкин таваллуди муносабати билан тайёрланган факультет талабалари томонидан ёзилган шеърлардан иборат поэтик альманах билан танишдилар.