Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Буюк алломаларимизнинг илмий-маърифий меросига бағишланган семинар-тренинг

img

2017 йил 3 июнь куни Самарқанд шаҳрида Буюк алломаларимизнинг илмий-маърифий меросига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди. Семинар-тренингда республикамиздаги барча олий таълим муассасалари илмий ишлар бўйича проректорлари иштирок этди.

Семинар тренингда республикамиз олий таълим муассасаларида буюк алломаларимизнинг илмий-маърифий соҳадаги бебаҳо меросини ўрганиш бўйича олиб борилаётган тадқиқотлар, мамлакатимиз ҳудудида илм-маърифат масканларининг ташкил топиши ва ривожланиши тарихини ўрганиш бўйича амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари билан таништирилди. Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Талабалар илмий-маърифий марказини ташкил этиш концепцияси муҳокама этилди