“Ёш китобхонлар” Республика кўрик-танловининг Самарқанд вилоят олий таълим муассасалари аро саралаш босқичи

img

2017 йил 30 май куни “Ёш китобхонлар” Республика кўрик-танловининг Самарқанд вилоят олий таълим муассасалари аро саралаш босқичи ўтказилди.

Саралаш босқичида Самарқанд давлат университети, Самарқанд давлат қишлоқ хўжалиги институти, Самарқанд давлат чет тиллар институти, Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти, Самарқанд иқтисодиёт ва серсвис институти, Самарқанд давлат тиббиёт институти талабалари иштирок этди.

Жамоаларнинг белгиланган 5 та йўналиш бўйича чиқишлари Ҳакамлар ҳайъати томонидан Низомда белгиланган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланди. «Китоб тафаккур хазинаси» йўналишида СамДУ филология факултети 3-курс талабаси Бахриддинова Севара, «Энг фаол бадиий асарлар тарғиботчиси» йўналишида СамДУ филология факультети 2-курс талабаси Мухамадиева Диёра, «Ёш ижодкор талаба» йўналишида СамДУ филология факультети 3-курс талабаси Мусулмонова Камола, «Асарлардан яралган саҳна асарлари» йўналишида СамДАҚИнинг “Улуғбек ворислари” жамоаси, «Асарлардан яралган наволар» йўналишида СамДУ касбий таълим факультетининг мусиқа йўналиши 3-курс талабаси Абдуваҳобов Сардорбеклар 1-ўринни эгалладилар.

Ғолиблар танлов ташкилотчилари томонидан диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.