Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Рус филологияси факультетида шеърият кунлари бўлиб ўтмоқда

img

Рус филологияси факультетида ўзбекистонлик русийзабон шоир ва ёзувчилар иштирокида шеърият кунлари бўлиб ўтмоқда. Шундай кечаларнинг бирида талабалар Вика Осадченко, Бах Ахмедов, Муртаз Сахибов, Олеся Сай, Алина Дадаева каби шоирлар ижод намуналарини эшитишга муваффақ бўлдилар.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Вика Осадченко ҳамда шоира Олеся Сайнинг «Стишки и порошки» деб номланган ўзгача поетик жанр намуналари йиғилганларга жуда манзур бўлди.

Бундан ташқари, тадбирда иштирок етган «Восток свыше» журнали бош муҳаррири Лейла Шахназарова ва «Звезда Востока» журнали бош муҳаррири Клавдия Панченколар талабаларнинг жисман ва қалбан шеъриятга ниҳоятда ташналигини алоҳида таъкидладилар. Йиғилиш иштирокчилари ва талабаларга янгидан янги ижодий ютуқлар тиладилар.