Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Ёшларга эътибор - келажагимизга эътибор

img

1 июн «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан 2017 йил 1 июн куни Вилоят халқ таълими бошқармасига қарашли 10-сон Меҳрибонлик уйида СамДУ биология ва кимё факультети профессор-ўқитувчилари ва 1-курс талабалари меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан «Ёшларга эътибор - келажагимизга эътибор» мавзусида учрашуви ўтказилди.

Учрашувда биология ва кимё факультети декан муовини доц. З.Н.Нормуродов меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табриклади ва уларга факультет жамоаси номидан қимматбаҳо совғалар тақдим этди.